Фидя ҳисоби

Ассалому алайкум! Мен ҳозир чет элда(Италияда) ўқиб ишлаб юрибман. Соғлиқда муаммо сабабли рўза тута олмаяпман. Фидя бериш ниятим бор, лекин ҳисобини ололмаяпман. Чунки бу ерда расман рўйхатдан ўтган Ислом ташкилоти йўқ экан. Шу сабаб ҳисобини билиш анча мушкул бўлаяпти. Шу хусусда ёрдам берсангизлар. 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Уламолар фидянинг ҳисобини 2 кило буғдойнинг нархи деб ҳисоблашган. Одатда ким эртаман ва кечқурунда неча пуллик таом еса ўшани бергани афзал. Сиз фидя берувчи ёки бермаслигингизни аниқлаб олишингиз шарт. Чунки қишнинг қисқа кунларида тутишга қодир бўлсангиз фидя беришингиз жоиз эмас. Қазосини тутиб беришингиз шарт. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 18:13 | Савол-жавоблар | 126 | Рўза
|
Boshqa savol-javoblar