Қайноналар хизмати хақида
Ассалому алайкум! Мана нечи йилдирки, онажоним қайнонасини, яъни бувимни хизматини қилиб келмокдалар. Лекин шунга қарамай қилган яхши ишлари учун фақат ёмон гап эштадилар. Онажонимни фақат тахқирлайдилар. Мен бўлса бунга кўз юмиб кетолмайман. Сизлардан илтимос, шу вазиятда мен нима қилсам бўлади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Охиригача хизматида бардавом бўлсин. Онангиздан Аллоҳ рози бўлсин, бу каби саҳобия онамиздек ёмонлик қилганга яхшилик қила олиш ҳар кимни ҳам қўлидан келавермайди. Аллоҳ буни шак-шубҳасиз мукофотсиз қолдирмайди. Сиз аралашманг. Сизнингча фақат яхшилик қилганга яхшилик қилиш керакми ёки фақат қадрлаганга яхшилик қилиш керакми? Сиз билан биз Аллоҳни неъматларига чўмилиб кечаю кундуз қанчалар гуноҳга ботиб яшаяпмиз. Яхшиликни билмайдиган биз нонкўрларга Аллоҳ сиз каби муомала қилса ҳолимиз вой бўлишини биласизми? Аллоҳ кечиришини хоҳлаган инсон ўзи ҳам унга нисбатан қилинган ишларни кечириши, Аллоҳ раҳм қилишини хоҳлаган инсон ҳар қандай инсонга раҳм қилиши, Аллоҳ беришини хоҳлаган қадрламаганларга ҳам бериш керак. Аллоҳ таоло "Фурқон" сурасида марҳамат қилади: وَجَعَلْنَا بَعْضَكُمْ لِبَعْضٍ فِتْنَةً أَتَصْبِرُونَ وَكَانَ رَبُّكَ بَصِيرًا20...Баъзиларингизни баъзиларингизга синов қилдик. Сабр қилармикансизлар?! Роббинг кўриб турувчи(Зот)дир.
Сабрнинг мукофоти қуйидаги “Оли Имрон” сурасидаги оятда баён қилинган.وَاللّهُ يُحِبُّ الصَّابِرِينَ 146...Аллоҳ сабрлиларни севадир.
Аллоҳга маҳбуб инсонга айланиш бу чексиз саодатку. Сиз кўз юммаётганингизда онангизни шу чексиз саодатдан маҳрум қилаётганингиз хаёлингизга ҳам келмаса керак. Аксинча сиз бизни жавобимизни онангизга етказинг. Фақат фақат Аллоҳнинг розилиги учун хизмат қилишни ўйлаб, қолганига кўз юмишни айтинг. Ҳадисда чанқаган итга сув бериб жаннатий бўлган аёлнинг хабари келган. Ит табиатли инсонларга сув бериш билан ҳам жаннатий бўлиш мумкин. Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 18:16 | Савол-жавоблар | 161 | Оила ва турмуш