Яширин никоҳ масаласи

Ассалому алайкум! Дўстим 1-2 йил олдин севган қизи билан яширин никоҳ ўқитган эди. Ман вақтлар келиб энди ўша қизга уйланадиган бўлди. Рамазон ойидан кейин тўйлари режалаштирилган. Саволимнинг мазмуни қуйидагича: энди улар никоҳ ўқитишадими? Нима қилишни тўғриси билмай турибди. Ўқитса жоизми? Олдиндан никоҳлари борлигини дўстимни ота-онаси билса жуда қийин аҳволга тушишади. 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ўқитишса жоиз. Аввал никоҳ ўқитганини одамларга айтиш шарт эмас. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 18:29 | Савол-жавоблар | 144 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar