Оқ ип қора ип

Ассалому алайкум! Устоз, мен олдинлари қазо рўзамни тутмоқчи бўлганимда азондан 1 ёки 1.5 соат аввал нийят қилардим. Яқинда Кифоя ва Ҳадис ва ҳаёт китобларида “оқ ип ва қора ип” ояти ҳамда “Билолнинг азони сизларни еб ичишдан тўхтатмасин” деган ҳадисни ўқиб кейин, унда Рамазон тақвимлари нимага керак деб ўйланиб қолдим. Саволимга жавоб топаолмай кейин бу Рамазон вақтига хос бўлса керак ва исломда яратилган енгиллик бўлса керак деб намоз вақти Муслим про-да кирса хам (чунки Корея давлатида эдим) овқатланаверардим. Бугун шу сайтда “Оғиз ёпиш вақтидан сал ўтганда қазосини тутасиз” дейилган жавобни ўқидим. Мен қазо рўзаларимни яна қазосини тутаманми? Ҳозирда Ўзбекистондаман. 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ҳа, саҳарлик вақти тугаганидан кейин ҳам еб-ичиш ўша кунги рўзани бузади. Сиз ўшандай қилиб тутган рўзаларингизни қайтадан тутиб берасиз. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 18:30 | Савол-жавоблар | 152 | Рўза
|
Boshqa savol-javoblar