Қош терилиши

Ассалому алайкум! Авваллари яъни турмушга чиққанимдан сўнг қошимни тердириб юрардим, ҳозир анчадан буён тердирмаябман. Яқинда ижтимоий тармоқ орқали эшитиб қолдим қошни ҳам олдин терилган бўлса қайта ўсиб чиқадиган туклар харом ҳисобланар экан. Шунинг учун тердирмаса ҳам ҳаром бўлади дийишди.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! “қошни ҳам олдин терилган булса қайта усиб чиқадиган туклар харом ҳисобланар экан” деган гап шайтоннинг гапидир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Шайтон инсон суратида келиб гап тарқатади. Уни эшитган одамлар ҳам бошқаларга тарқатишади. Суриштириб келинса шайтондан эшитган одам “Ўзини танимиман, лекин кўрсам танийман. Ўшандан эшитгандим” деб тураверади – деган маънода ҳадис айтганлар. Қолаверса “Нас” сурасида инсонлардан ҳам шу каби далилсиз, тутуриқсиз гапларни гапирадиган инсон-шайтонлар бўлишига ҳам ишора қилган. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 18:32 | Савол-жавоблар | 138 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar