Иймоним суст

Ассалому алайкум! Илтимос осон йўлини айтинглар намозни бошлай олмаябман, озгина сура ва оятларни ёддан биламан, лекин қандайдир нарса тўсқинлик қилади. Ўйланиб қоламан, қандайдир куч тўхтатади мени, китоб ўқишдан.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Шайтон жаннатга киришингиздан ҳам тўсадида. Шундай ҳолатда қолсангиз шайтонлар билан бирга уларни асирида қолиб кетаверасиз. Ўйланмасдан туринг, таҳорат қилинг, бўлди намозни бошланг. Эркак киши шайтонни эшаги бўлавермай шайтонни ҳам эшак қилиб миниш керакда. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 18:34 | Савол-жавоблар | 156 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar