Сехрни йўқ қилиш

Ассалому алайкум! Оила қуриб ажрашганман, 3 талоқ қўйганман кўнгилдан чиқариб қайта яраштириб қўйишмаслик учун онамни жуда кўп қийнагани учун. Онам эсимни таниганимда бери 5 вақт намозини қолдирмасдан ўқийди. Онам 2 гуруҳ ногирони, камқонлик бўйича группага чиққан онамга сиқилиш мумкинмас юраги касал. Лекин ажрашган аёлим хар ой янгиланганида онамга илму амал қилиб йўқотиш пайида бўлади 2,5 йилдан бери шу холат такрорланаверади ажрашган аёлим ва унинг оиласи қора бахшилардан бориб онамга сехр қилдиришади ва менга хам. Хар ойда онам қаттиқ бетоб бўлиб ётиб қолади юраклари безовта бўлади уйқулари йўқолади тушларида хар хил қора одамлар кириб буни биз йўқ қиламиз, овозини ўчирамиз деб қўрқитади ва намозда ўтирганларида хам орқаларида қора шарпалар тақиб қилаверади уйларда хам қора шарпалар тўлиб юради хожатга бораётганида хам орқасидан қадам товушлари эшитилиб туради орқасига қараса ҳеч ким йўқ болади юрагимни вахима босади дейди онам. Оилада онам ва мен ёлғиз фарзандман дадам ёшлигимда вафот этган. Ўглим аёлим билан туради онам согинганида уйга олиб келганимизда яна ўша қора шарпалар келади ва онам ва мен бетоб бўлиб қоламиз нима қилайлик болани олиб келмайлик десак согинамиз икки кун бўлди яна онам касал бўлиб қолди намозини қолдиргани йўқ ва шу ахвол бир хафта ўн кун давом этади.Онам билган дуоларини ўқиб ўзига дам солади. Сизлар бу ахволимизга қандай маслахат берасизлар ва қандай дуоларни ва сураларни ўқишимизни маслахат берардиз?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Болани олиб келишдан аввал қуйидагиларни ўқинг. عَنْ أَبَانَ بْنِ عُثْمَانَ، عَنْ أَبِيهِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: مَنْ قَالَ بِسْمِ اللهِ الَّذِي لَا يَضُرُّ مَعَ اسْمِهِ شَيْءٌ فِي الْأَرْضِ وَلَا فِي السَّمَاءِ وَهُوَ السَّمِيعُ الْعَلِيمُ، ثَلَاثَ مَرَّاتٍ لَمْ تُصِبْهُ فَجْأَةُ بَلَاءٍ حَتَّى يُمْسِيَ، قَالَ: فَأَصَابَ أَبَانَ الفَالِجُ، فَجَعَلَ الرَّجُلُ الَّذِي سَمِعَ عَنْهُ الْحَدِيْثَ يَنْظُرُ إِلَيْهِ، فَقَالَ لَهُ: مَا لَكَ تَنْظُرُ إِلَيَّ! فَوَاللهِ مَا كَذَبْتُ عَلَى عُثْمَانَ، وَلَا كَذَبَ عُثْمَانُ عَلَى النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، وَلَكِنِ الْيَوْمُ الَّذِي أَصَابَنِي فِيْهِ مَا أَصَابَنِي غَضِبْتُ فَنَسِيْتُ أَنْ أَقُولَهَا. رَوَى هَذِهِ السِّتَّةَ أَصْحَابُ السُّنَنِ  Абон ибн Усмондан, у отаси розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Ким «Бисмиллаҳиллазии лаа язурру маъа исмиҳи шайъун фил арзи ва лаа фис-самааи ва ҳувас-самийъул алийм»ни уч марта айтса, кеч киргунча унга тўсатдан келадиган бало етмайди», деганларини эшитдим».
Абонга фалаж етди. Ундан юқоридаги ҳадисни эшитган киши унга қарай бошлади. Шунда Абон унга:
«Нимага менга 
(бундай) қараяпсан?! Аллоҳга қасамки, мен Усмонга ёлғонни нисбат берганим йўқ. Усмон ҳам Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга ёлғонни нисбат бергани йўқ. Аммо менга мусибат етган куни ғазабланиб, уни айтишни унутибман», деди».
Ушбу олтитани «Сунан» эгалари ривоят қилганлар.Икки “Қул” билан бошланадиган сураларни ўқиб онангизга дам солинг ва онангизни ёнида-чўнтагида доимо мисвак турсин. Шунда ҳеч қанақа сеҳр-жоду таъсир қилмайди. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 18:36 | Савол-жавоблар | 202 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar