Гўштдан шубҳаланиш

Ассалому алайкум! 1. Ҳозирда чет элда яшаяпмиз. Ўзбеклар ҳам бор экан. Қурбон ҳайити арафасида бир ўзбек ака турмуш ўртоғимга қурбонлик гўшти деб гўшт берибди. Кўринишидан мол гўштига ўхшайди, қони ҳам яхши кеткизилмагандек, ювсам қизил сув чиқади. Шу гўштни шубҳаланмай есак бўладими? Бу киши турмуш ўртоғимни жума билан табриклаб ҳам тураркан. 2. Турклар ҳалол деб сотаётган, ўзлари сўйган мол-қўй гўштидан фойдаланяпмиз. Тўғри қиляпмизми? Еб- ичаётган нарсамизга жудаям эҳтиёт бўлишга ҳаракат қиляпмиз. Ҳар нарсадан шубҳаланавераман. Ҳар нарсани(нон, печенье, кофе, сливка) таркибини ўқийвераман. Баъзида ортиқча қилиб юбормаётганмикинман деб ўйлайман.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Мусулмон бўлса иккиланманг. Ҳалол деб айтишса иккилангманглар. Валлоҳу аълам!

10 Май 2022, 07:35 | Савол-жавоблар | 149 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar