Эрининг уйида идда ўтирмаган
Ассалому алайкум! Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи ва саллам ҳазратларининг суннатларига амал қилган ҳолда бир аёлни никоҳимга олмоқчиман. Аёлнинг эридан талоқ олганига 3 йил бўлган. Қонуний ҳам ажрашишган. Аммо идда тутмаган. Сабаби икки фарзанди ва ўзини боқиш учун ишлаган. Аллоҳга шукур 5 вақт намоз ўқийман ва ушбу аёлни ҳам 5 вақт намоз ўқишга ўргатдим. Саволим шуки идда сақламаган бўлса ҳам никоҳимга олсам бўладими ёки 3 йил бўлган бўлса ҳам идда сақлаши шартми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сиз суннат учун эмас ҳолатингизга қараб уйланинг. Идда талоқ олинган вақтдан бошланади. Хотин уйида алоҳида ўтирмаса ҳам уч ҳайз кўриб покланганда иддаси чиқади. Уч йил бўлган бўлса аллақачон иддаси чиқиб бўлган. Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 18:39 | Савол-жавоблар | 161 | Оила ва турмуш