Сўгални йўқотиш
Ассалому алайкум! Овсиним 26-ёшда, 4 йилдан бери қўл панжаси устига сўгаллар кўп тошиб келади. 2-марта докторга бориб куйдирип келдик. 2-доктор бу касални шифоси йўқлигини. ҳар доим даволаниб юришини айтган. Бизга мозор турпоғини сувга аралаштирип лойини суришни айтишди ва яна пойтахтимизни чеккароғида Сўгал ота мозори борлигини ва у ерга бориб ўша ердаги имом билан маслаҳат қилишни, иримлари борлигини, ўша иримларни қилишимиз кераклигини айтишди. Алҳамдулиллаҳ намоз ўқиймиз, иботатда юрамиз оиламиз билан, илмимиз озлиги учун бу ишларни қилиш керакми ёки бу бидат амалларми? Нима қилсак бўлади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сўгалнинг юзлаб тажрибадан ўтказилган шифоси бор. Яқинда шотутлар барг чиқаради. Шунда баргини синдирилгандаги сутга ўхшаш оқ суюқликни ҳар куни бир неча бор баргини узиб ўша суюқликни сўгалларга суртилса ўз ўзидан қуриб тукилиб кетади. Докторга айтинглар, шифони Аллоҳ беради. Тўғри ниманидир сабачи қилиб қўйиши мумкин. Доктор тузалмайди эмас мен уни шифосига нима сабабчи бўлишини билмайман деб айтсин. Докторлар беморларни ҳақиқий шифо берадиган Зотдан узиб уларни умидларини қайсидир дориларга ёки ўзларига боғлаб олишади. Бу касалликни Сўгалли отага ҳам отанинг тупроғига ҳам ҳеч қандай алоқаси йўқ. Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 18:53 | Савол-жавоблар | 127 | Турли саволлар