2 чи ота (ўгай ота)
Ассалому алайкум! Устоз менинг 1-(генетический) отам наркоманияга берилганликлари учун онам ёшлигимда мени олиб 1-отамнинг уйларидан чиқиб кетганлар. Ўша вақтда талоқ олганмилар йўқми буни билмайман ва хозир сўрашга ноқулай. Кўп йиллар давомида биз онам билан молиявий тарафдан жуда қийин кунларни бошимиздан кечирдик. 1-отам алимент беришга ҳам зўрға рози бўлганлар. Лекин шуни аниқ биламанки орадан кўп йил ўтгач онам улар билан қонуний ажрашишган ва ажрим қоғозлари бор. Агар қонуний йўл билан ажрашган бўлса уларнинг ўрталарида талоқ бор деганини билиб олдим. Ўшандан сўнг онамлар ўз орзуларидак инсонга турмушга чиқдилар. Менинг 2-отам (ўзбек тилида қўпол эшитилса ҳам "Ўгай отам") онамларни шарий никоҳларига олдилар. Шу инсон сабабли мен ҳаётда ўз йўлимни топдим. Аллоҳга минг шукурлар бўлсинки бу инсон мен учун ҳақиқий ўрнак бўла олди. Мени ёшлигимдан манавий ва молиявий тарафдан таминлаб тарбия бердилар. Қийин вазиятда ҳам мени ўқитдилар. Менга қаттиқ гапирганларини ҳеч эслай олмайман. Саволим шуки менинг 1- (генетический) отамнинг менда қандай ҳақ ва ҳуқуқлари бор? Чунки мен уларни кўрмаганимга кўп йиллар бўлди ва алоқалар узилган. Бир кун келиб уларни яна кўриб қолсам нима қилишимни билмаяман. Мен шуни биламанки хозирда кунда менга ўхшаган фарзандлар кўп.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Отангизни сизда дунёга келишингизга сабаб бўлганлик ҳаққи бор. Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 19:06 | Савол-жавоблар | 156 | Оила ва турмуш
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Отангизни сизда дунёга келишингизга сабаб бўлганлик ҳаққи бор. Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 19:06 | Савол-жавоблар | 156 | Оила ва турмуш