Таҳорат ўтадими?

Ассалому алайкум! Мен бир ташкилотда ишлайдиган аёлман. Раҳбариятнинг руҳсати билан иш жойимда фақат пешин намозини ўқийман. Офисда ишлаганим учун аёллар пайпоғини кияман. Қиш кунлари оёқни ювишга қийналаман. 2қават пайпоқ кийиб оёғимни ювмай намоз ўқисам бўладими? Ишхонада маҳси кийиш мункин эмас. Нима қилсам бўлади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Пайпоққа неча қават бўлса ҳам масҳ тортиш мумкин эмас. Айнан сиз каби маҳси киёлмайдиганлар учун масҳ тортишга лаёқатли маҳси пайпоқлар чиққан. Буни жавроб деб номланади. Устидан туфли, этик кийишингиз ҳам мумкин. Масҳ тортишингиз ҳам. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 19:15 | Савол-жавоблар | 166 | Аёлларга оид масалалар
|
Boshqa savol-javoblar