Зикр қилиш ва намозни тарк қилган ҳақидаги ҳадис

Ассалому алайкум! Бундан анча олдин битта китобчада бир хадис ўқиганидим, унинг тахминан маъноси "Шундай бир дуо (ёки қанақадир зикр) борки уни хар ўқиганда бандани оғзидан яшил кичик қушча аршга учиб бориб ушбу банда учун қиёматгача Аллоҳ таолодан у учин истиғфор айтиб гунохини кечиришни сўрайди" агар шундай сахих хадис мавжуд бўлса ўша айтиладиган зикрни билмоқчи эдим. 2. Интернетда бир маърузада, "Агар инсон хар кун қанча катта гунохлар бўлса уларни хаммаси қилсаю ва намоз хам ўқиса, ўша одам, умуман ёмон ишларни(гунохларни) қилмай лекин Намоз ўқимайдиган одамдан кўра Аллох таоло хузурида даражаси баланд бўлади" деди. Саволим ушбу гаплар не чоғлик тўғри?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Бундай ҳадисни билмас эканмиз. 2). Намозни тарк қилишнинг ўзи гуноҳларнинг каттаси. Ҳатто баъзилар намозни тарк қилишни куфр ҳам деганлар. Ҳанафий мазҳаби уламорларининг ижтиҳодига кўра куфр эмас. бошқа уламолар ижтиҳодига кўра куфрдир. Ижтиҳод хатони ҳам эҳтимол қилади. Шунга кўра бошқа мазҳаб уламоларининг ижтиҳоди тўғри чиқса намоз ўқимаганнинг ҳолига вой бўлади. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 19:17 | Савол-жавоблар | 149 | Дуолар
|
Boshqa savol-javoblar