Аёлнинг эрини рухсатисиз кўчага чиқиши
Ассалому алайкум! “Сўрамасдан чиқсанг жавобингни бераман деган бўлса” деган саволнинг жавобига “Талоқда “бераман” билан “бердим”ни орасида катта фарқ бор. Қайси бирини айтган? Шуни аниқ ёзинг” деган экансизлар. Мен аниқлаштирдим "жавобингни бераман" деб айтган экан. Шунга нима бўлади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Биз масаланинг суратини сизларни ёзаётган саволларингиздан тушунамиз. Сизлар қандай савол сўраган бўлсангиз ўзимиз ва ёнимиздагиларга ўқитиб кўрамиз. Нимани тушунишса ўшанга қараб жавоб ёзамиз. Тулки билан бўрининг ташқи кўринишини тасвирланганда исмини билмаган инсон итга ўхшаган, тумшуғи узун, жунли, қулоқлари диккайган, думлари узун баландлиги ярим метр ва ундан баландроқ деб таърифлайди. Айни шу таърифни эшитган инсон ўша ҳайвонни кўрмасдан туриб бўри деб ўйлаши ҳам мумкин, тулки деб ўйлаши ҳам мумкин. Агар таъриф берган одам тулкини кўриб исмини билмасдан нималигини сўраган бўлса жавоб берувчи бўри деса ҳам таърифга тушади, тулки деса ҳам таърифга тушади. Шунинг учун берилинган савол тулки билан бўрини ҳам бир биридан ажратадиган даражадаги аниқ бўлиши керак. Чунки жавоб ҳам ўшанга яраша бўлади. бўрини кўриб мужмал савол берган кишига унга тулки деб жавоб берилса, бўри тулки бўлиб қолмайди. Худди шунингдек савол берувчи ҳолатни тўлиқ баён қилмаса жавоб берувчи тушунганига қараб жавоб берса ҳаром ҳалол бўлиб қолмайди. Аслида уламоларимиз ҳар бир масалани жонли мажлисда, сўровчининг ҳолатини тўлиқ ўрганиб жавоб беришга буюришади. Бундай қилишни эса бизда имконияти йўқ. Сиз айтгандек талоғинги бераман деган бўлса талоқ тушмайди. Аммо аслида эр талоғингни бердим деган бўлсаю, сиз бизга бераман деган экан деб ёзган бўлсангиз барибир талоқ тушган бўлаверади. Битта сўзнинг ўзгариши ҳаромни ҳалол, ҳалолни ҳаром қилиб юборади. Бу ерда ёлғон гапириб фатво оволиш Аллоҳнинг наздидаги ҳаромни ҳалол қилиб беролмайди. Ҳатто Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдек зот ҳам ўз ҳадисларида: عَنْ أُمِّ سَلَمَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: إِنَّكُمْ تَخْتَصِمُونَ إِلَيَّ، وَلَعَلَّ بَعْضَكُمْ أَلْحَنُ بِحُجَّتِهِ مِنْ بَعْضٍ، فَمَنْ قَضَيْتُ لَهُ بِحَقِّ أَخِيهِ شَيْئًا بِقَوْلِهِ، فَإِنَّمَا أَقْطَعُ لَهُ قِطْعَةً مِنَ النَّارِ فَلَا يَأْخُذْهَا Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизлар менинг олдимга даъволашиб келасизлар. Эҳтимол, баъзингиз ҳужжат-далил келтиришга баъзингиздан устароқдир. Бас, кимнинг сўзи билан унга биродарининг ҳаққини ҳукм қилсам, дўзахнинг бир парчасини узиб бераман, холос. У буни олмасин», дедилар». (“Олтин силсила” китобидан "Саҳиҳул Бухорий"). Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 19:22 | Савол-жавоблар | 158 | Оила ва турмуш