Қўлни қулоқ баробарида кўтариш
Ассалому алайкум! Намозда ифтитох такбирида қўллар қулоқнинг юмшоғига теккизилади деб бир нечта китобларида ўқиганман. Яқинда жума мавизасида имом бир хадис айтди, менимча у хадисни муфтийнинг тезисидан ўқиб берди. Хадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қўлларини қулоқлари баробарига кўтарардилар деб айтилганди. Агар пайғамбаримиз алайхиссалом фақат қулоқлари баробарида кўтарган бўлсалар, қўлни юмшоғига текказиш қаердан чиққан?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Омма халққа қулоғига теказасан деса қулоқ баробарида кўтариш деган нарсани осонроқ тушинишган. Шундан китобларга киритилган. Қуйида "Ихтилофлар сабаблар ечимлар" китобидан иқтибос:Мисол учун, «Ал Баҳрур-роиқ шарҳи канзуд-дақоиқ» китобида қуйидагилар айтилади:وَالْمُرَادُ بِالْمُحَاذَاةِ، أَنْ يَمَسَّ بِإِبْهَامَيْهِ شَحْمَتَيْ أُذُنَيْهِ، لِيَتَيَقَّنَ بِمُحَاذَاةِ يَدَيْهِ بِأُذُنَيْهِ، كَمَا ذَكَرَهُ فِي النِّقَايَةِ «Тенглаштиришдан мурод икки бош бармоқларни икки қулоқнинг юмшоқ жойига теккизишдир. «Ниқоя»да зикр қилинганидек, икки қўлнинг икки қулоққа тенглашганига ишонч ҳосил қилиш учун».
Бу ҳақда «Дуррул Мухтор»да қуйидагилар айтилади:مَاسًا بِإِبْهَامَيْهِ شَحْمَتَيْ أُذُنَيْهِ، هُوَ الْمُرَادُ بِالْمُحَاذَاةِ، لِأَنَّهَا لَا تُتَيَقَّنُ إِلَّا بِذَلِكَ «Икки бош бармоғини икки қулоғининг юмшоқ жойига теккизган ҳолида. Зотан, тенглаштиришдан мурод шудир. Чунки бусиз тенглашганига ишонч ҳосил бўлмайди».
Бу гап ҳанафийларнинг китобларида йўқ, деган гап мутлақо тўғри эмас. Қўлнинг бош бармоқларини қулоқларнинг юмшоқ жойига теккизиш масаласи «Раддул Муҳтор», «Ал-Лубоб фий шарҳил китоб», «Фатавои Қозихон», Али Қорийнинг «Шарҳул Виқоя», «Мажмаъул анҳур» ва яна баъзи китобларда баён қилинган.
Шундай экан, «Ҳатто ҳанафий уламоларнинг фиҳқий китобларида ҳам қўлни қулоқ юмшоғига теккизиш кераклиги ҳақида сўз кетмаган» деган гап қаердан олинган ва нима учун айтилган? Бу ҳақдаги гап бемазҳаблар томонидан ҳаводан олинган. Ҳанафий мазҳабидаги китобларни биламиз, дейиш учун олинган. Аммо ҳанафий мазҳабида нима гап бор-у, нима гап йўқлигини биладиган улардан бошқа кишилар ҳам борлигини хаёлларига келтирмаганлар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинган ҳадисни амал қилишга ва аниқликка мойил қилиб тушунган уламоларнинг гапи хато бўладими? Ундан кейин, такбири таҳримада бош бармоқларини қулоқларнинг юмшоқ жойига теккизганларнинг намози қабул бўлмай қоладими? Агар шундай бўлса, шу вақтгача шу тарзда намоз ўқиб келганларнинг ҳоли нима бўлади? Бу ихтилофни юзага келтирган бемазҳабларнинг асосий «мазҳаби» юқоридаги каби саволлар қўзғаб, намозхонлар орасида ихтилоф ва жанжаллар чиқаришдир.
Энг муҳими, ушбуни намозга оид хато деб жар солишдан кимга фойда бор? Қандай фойда бор? Валлоҳу аълам!
3 Май 2022, 12:30 | Савол-жавоблар | 150 | Намоз