Қуръон сураси ёзилган қоғозни сувга солиб ичиш

Ассалому алайкум! Хозирда баъзи одамлар орасида Ясин сурасини қоғозга ёзиб уни сувга солиб эртаси кун бомдод намозидан кейин оч қоринга ичса дардингизга шифо бўлади деб шу ишларни қилишаётган экан. Хаттоки Ясин сурасини қоғозга ёзиб хар бир варағини бир ярим минг сўмдан сотишаётган экан. Сувни ичиб болгандан кейин Ясин сураси ёзилган қоғозни ерга кўмиб юбориш ёки ёқиб юбориш керак экан. Яна бошқа бир аёл танишимга лаган олиб келсангизлар унга Ясин сурасини ёзиб бераман унга сув қуйиб ичсангиз дардингизга шифо бўлади деб айтибди. Мен бу ишлар ҳақида аввал шу маънодаги оятни ёки хадисни эшитмаган эдим. Шу амалларни қилиш жоизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бу тажрибага боғлиқ. Шу йўл билан шифо топаётган бўлса буни зарари йўқ. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 19:27 | Савол-жавоблар | 167 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar