Савдо марказларидаги лотореялар

Ассалому алайкум! Ҳурматли узтозлар, супeр маркeтларда 100минг сўмдан ортиқ савдо қилган харидорлар, маълум ютуқларга эга лотореяда иштирок этадилар. Шу ютуқлар ҳукми қандай? Бу саволни берганим сабаби, харидорла бу лотореяни сотиб олишмайдию, шунга шубҳаланиб бунда иштирок этмадим. Шу масалага ойдинлик киритиб берсангизлар.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Умумий ҳолатда лотореяларни жоиз эмаслигига сабаб, кўпчиликдан пул йиғилиб, бир қисмини муокфот тариқасида бир кишига берилишидир. Бу Қуръони каримда келган қиморнинг айни ўзидир. Агар шу суратда бўлса жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 13:00 | Савол-жавоблар | 160 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar