Дуо сўраш мумкин эмасми
Ассалому алайкум! Ишхонамда бир аёл айтди мен ҳам доим намозларимда Аллоҳдан дуо қилиб фарзанд сўрайман сиз ҳам дуолариздан мен дуо қилинг деди. Келини турмушига 3 йил бўлди ҳали фарзанди йўқ. Шунда ҳўп сиз учун Аллоҳдан дуо қиламан десам, бошқа бир аёл телефонимга бир домлани марузаси келди. Домла этвоттикий кимга нима керак бўлса бошқаладан дуо сўрамасдан ўзи дуо қилиб сўрасин деди. Кимга нима керак бўлса ҳамма фақат ўзи учун ўзи дуо қилиши керак экан. Бандасидан кутиши керак эмас деди. Шу тўғрими? Ман бошқалани дуо қилишим мумкин эмасми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бошқалардан дуо олиш ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларидан. Солиҳ инсон, хусусан ота-оналарнинг фарзанди ҳаққида қилган дуолари ижобатга яқин бўлади. Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу умрага кетаётганларида дуо сўраганлар. عَنْ عُمَرَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: اسْتَأْذَنْتُ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فِي الْعُمْرَةِ فَأَذِنَ لِي وَقَالَ: لَا تَنْسَنَا يَا أُخَيَّ مِنْ دُعَائِكَ، فَقَالَ عُمَرُ: كَلِمَةٌ مَا يَسُرُّنِي أَنَّ لِي بِهَا الدُّنْيَا. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ وَلَفْظُهُ: اسْتَأْذَنْتُ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فِي الْعُمْرَةِ فَقَالَ: أَيْ أُخَيَّ، أَشْرِكْنَا فِي دُعَائِكَ وَلَا تَنْسَنَا. وَاللهُ أَعْلَمُ Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан умрага изн сўрадим. Бас, менга изн бердилар ва:
«Эй биродаргинам, бизни ҳам дуоингда унутма», дедилар.
Умар:
«Бу калима ўрнига бутун дунё менга берилганда ҳам мени масрур қилмас эди», деди».
Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар.
Термизийнинг лафзида:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан умрага изн сўрадим. Бас, у зот: «Эй биродаргинам, дуоингда бизни ҳам шерик қил, бизни унутма», дедилар».
Аллоҳ билгувчироқдир. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 19:31 | Савол-жавоблар | 178 | Дуолар