Пайғамбаримиз айтган гаплари ҳақида
Ассалому алайкум! Ижтимоий тармоқларда бир нарсага кўзим тушиб қолди. Шу нарсага сизларнинг кўмагингиз билан ойдинлик киритиб олмоқчиман. Саволим : Пайғамбаримиз Муҳаммад с.а.в. бир жума куни уйқуга кетарканлар тушларида шуни кўрибдилар... Пайғамбаримиз Муҳаммад с.а.в. Аллоҳнинг қаршисида ва с.а.в. ҳазратларига айтибдики Бир ҳафта ичида 7000 минг киши вафот этишини аммо буларнинг ҳеч қайсиниси ҳақиқий мусулмон бўлмаслигини ва охирги замонларда жуда кўпчилик инсонлар Аллоҳ буюрган тўғри йўлида юрмаслигини, бу замонлар оғир замонлар бўлишини, бу замонларда оилали аёл ва эркак кишилар бир бирларига вафодор, содиқ бўлмасликларини, ёш қизларни эркаклар каби ҳар қандай ерларга кириб чиқишлари, иффатли кийинмасликларини, барча ёшларни ота-оналарини ва бошқаларни ўзаро ҳурмат қилмасликларини,бой инсонларни фақир инсонлар билан ишлари бўлмасликларини ва ортиқ садақа ва закот улашмасликларини, инсонларни намоз ўқимасликларини, рўза тутмасликларини, қиёмат яқинлашгандан бироз олдин осмонда фақат битта юлдуз қолиши ва дуо эшикларини ёпилишини, Қуръондаги барча ёзувлар ўқиб бўлмас даражада ўчиб кетишини, қуёшни дунёга яқинлашган ҳолда тескари томонга ботишини, Пайғамбаримиз с.а.в. шуларни ҳам айтиб ўтганки кимки буларни ўқиркан ёнида инсонлар бор бўлса, улар ҳам эшитадиган даражада ўқисин. Ҳар кимки шундай қилса,у инсонга жаннатдан бир жой ажратилади. Ёки кимки бунга ишонмаса унга ҳам жаҳаннамдан бир жой ажратилади. Бу тушни айтган Пайғамбаримиз с.а.в. ҳазратлари буларни тўģри эканлигига ишонтириш учун шу қасамни ичган "Агарда айтган гапларим ёлģон бўлса ҳақиқий мусулмон каби ўлмайин!" деб айтган эканлар. Саволим: Пайғамбаримиз Муҳаммад с.а.в. ростдан ҳам шу қасамни ичганларми? Биз буни бошқаларга ҳам ўқиб берсак жаннатдан жой ажратилиши қанчалик тўғри? Умумий қилиб айтганда юқоридаги гаплар қанчалик тўғри, бирор бир ҳадисда келганми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бундай ҳадис йўқ. Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 19:36 | Савол-жавоблар | 216 | Долзарб саволлар
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бундай ҳадис йўқ. Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 19:36 | Савол-жавоблар | 216 | Долзарб саволлар