Жаброил алайхиссаломни яна тушишлари

Ассалому алайкум! Жаброил алайхиссалом Пайғамбаримиздан сўнг ерга тушишлари хақида бирор гап борми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бу ғайб иши. Бу ҳақида далилсиз гапириш тўғри эмас. Ваҳий тўхтаган. Инсонларга Аллоҳнинг хабарларини берувчи зот, яъни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этганлар. Оятда қадр кечаси тушишлари айтилган. Қадр кечаси айнан қайси кунга тўғри келиши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан униттирилган. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 19:38 | Савол-жавоблар | 181 | Ақийда
|
Boshqa savol-javoblar