Қандай тушунайлик
Ассалому алайкум! Иқтибос "Одамларга фақирликни тарғиб этадиган ёки арзимас тирикчиликка қаноат қилишга ундайдиган ёки ҳаётдаги хорликка кўндирадиган ёхуд йўқсилликка сабр этишга ва пастликка рози бўлишга чақирадиган даъват фожир даъватдир. Бундай даъват билан ижтимоий зулмга йўл очишни ва захматкаш оммани шахс ёки шахслар хизматида эзишни ирода қилинади. Ҳаммасидан аввал, бу исломга ёлғон тўқиш ва Аллоҳга туҳмат қилишдир. Шайх Муҳаммад Ғаззолий, "Туҳматга йўлиққан ислом" китобидан" иқтибос тугади. Имом Ғаззолийнинг бу гапларини тўғридан тўғри тушунайликми ёки буни бошқа хил маъноси борми? Нима баъзи китобларда зуҳд, қаноат, Аллоҳ берганига шукр қилиш ҳақида юқоридаги гаплардан бошқача гаплар келади? Жавоб учун раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Домлаларни ойлигини пасайтириш, уларни жамият орасида камбағал табақасига қўшиш, зуҳд ва тақвога тегишли ҳадис, оятларни нотўғри талқин қилиш дин душманларини диннинг томирига болта уришидир. Чунки зуҳд “инсон йўқчиликда бўлиши, ночор бўлиб эски кийимларни кийиши” дегани эмас, балки имкон қадар бойликка эга бўлиб, саҳоватда ҳам намуна бўлиш, ҳар бир яхшиликдан насиба олишга интилиш зуҳд ва тақводир. Барчамиз биламизки, инсон табиатига обрўли бўлиш, бой бўлиш, берувчи қўл бўлиш иштиёқи жойлаштирилгандир. Дин душманлари имомлар ойлигини, устозлар ойлигини имкон қадар паст қилишга ҳаракат қилишади ва бу билан уларда ўзгалар қўлига қарамлик, бойлардан таъма қилиш каби расво хулқларни ўсишини хоҳлашади. Табийки буни кўрган халқ улардан юз ўгиради. Бойлари эса ўзидан бойликда, обрўда ва саҳоватда паст бўлганларга эргашишни хоҳлашмайди. Албатта бу табий нарса, чунки инсон табиатига ўзидан устунга эргашиш қориштирилган. Оят-ҳадислардаги зуҳд ва қаноат ҳозирги кунда нотўғри талқин қилинган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларнинг энг бойи бўлганлар. Бир вақтнинг ўзида 9та аёлларининг нафақалари, уларнинг болаларини нафақаларини таъминлай олганлар. Баъзи бир ривоятда у кишининг эгниларидаги кийимлари 30.000 дирҳамга баробар эди дейилган. 200 дирҳам закот нисобининг миқдори бўлади. Қанчалар ота-она, туялари ва ўзларига хос ерлари ҳам бўлган. Қандай қилиб буни камбағаллик деб бўлади. Албатта Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам улардан чиққанини тўплаб ўтирган эмаслар. Тинмасдан хайри эҳсонлар қилиб, саҳоватда тенгсиз бўлганлар. Фуқаҳолар: “Халққа диний таълим берувчи кишиларнинг нафақалари, халқнинг зиммасига вожиб” деб айтганлар. Чунки улар ҳамма вақтини халқнинг дунё ва охирати обод бўлишига сарф қиладилар. Исломда қаноат қилиш ҳаромдан пул топиладиган ҳолатга йўлиқса бўлади. Ҳалол касб қилишга қодир бўлатуриб қаноат қилиб ўтирадиган инсон ялқов ва динимизда энг қораланган инсон ҳисобланади. Валлоҳу аълам!
4 Май 2022, 21:40 | Савол-жавоблар | 153 | Турли саволлар