Бомдод қазоси

Ассалому алайкум! Мен қиз бола бошим билан Ўзбекистондан ташқарида четда ишлайман. Иш жойим бир уйда бўлиб, у ерда ётиб ишлиман. Хонадонда бир аёл ва қизи яшайди. Мен уларнинг хизматини қиламан, қисқача қилиб айтганда. Якшанба куни дам олиш куним. Ҳар куни бомдодга туриб намозимни ўқир эдим. Бошқа намозларни ҳам адо қиламан. Уларга соат 6:30 да нонушта тайёрлашни бошлайман. Ҳозирги вақтда бомдод номози 6:45 ўқиляпти бу ерда. Намозимни қазо қилишга тўғри келяпти. Чунки уй эгалари қандай ишинг бўлса ҳатто намозингни ҳам биз кетгандан кейин қил дейдилар. Саволим шуки бомдод намозини азон чақирмасдан олдин ўқисам бўладими? 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бамдоднинг вақти шу кунларда 1 соат 30 минутлар давом этмоқда. Қолдиришингизга ҳеч қандай узр йўқ. Сиз намоз вақтини кириши билан қуёш чиқишини ўрганиб шу вақт оралиғида 6 дақиқада ўқиб олсангиз бўлди. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 19:46 | Савол-жавоблар | 173 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar