Яна тортишсанг талоқсан деса
Ассалому алайкум! Аёл эрининг онаси билан икки марта тортишган. Эри қизиққонлик қилиб, “агар яна бир марта онам билан тортишсанг уч талоқсан” деган. Энди айтган сўзларидан афсусда. Ахир йиллар давомида эрининг онаси билан яна тортишиб қолиши мумкинку. Шу сўзини қайтариб олса бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бу қасам бўлиб, қайтариб олишни имкони йўқ. Қутилиш йўли хотинингизни бир талоқ боин(ражъий эмас) қўясиз, иддаси чиқади ва онангиз билан тортишади. Шунда қасам ечилади, лекин у тортишган вақтида сизни хотинингиз бўлмагани учун талоқ тушмайди. Унатманг, бундан аввал икки талоқ қўйган бўлсангиз бу учинчи талоқ бўлади. иддаси чиқмасдан олдин тортишиб қўйса ҳам уч талоқ тушади. Иддасини ичида эр хотинлик деган нарсалар буткул тўхтайди. Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 19:54 | Савол-жавоблар | 142 | Оила ва турмуш