Қовоқ оператсияси

Ассалому алайкум! Мени қовоқларим қуюқ ва осилган. Бу мен учун ҳунук кўринади. Шу боис доим қовоқ кўтаргич ёпиштириб юраман. Ёпиштирмасам ўғил болага ўхшаб қоламан. Кўзимни очсам киприкларим қовоғимга тегиб ғашлигимни келтиради. Кўзим юмилиб кетаётганга ўхшайди. Шу қовоқларимни жарроҳлик йўли орқали озгина кўтарсам гуноҳ бўлмайдими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Чиройли қилиш учун тишларини орасини очувчиларга лаънат бўлсин” деганлар. Ўша ҳадисдан уламолар чиройни ҳосил қилиш учун амалиёт ўтказиш жоиз эмаслигини олганлар. Айбни кетказиш учун бўлса жоиз. Масалан бешта ўрнига олтита бармоқ бўлса, бурун кесилиб кетган бўлса, кўзлари ғилай бўлса кабилар. Сизда ҳам кўришга халал берса, туғрилатишингиз мумкин. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 02:58 | Савол-жавоблар | 156 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar