Амир Темур ҳақларида

Ассалому алайкум! Тарихда Амир Темур номи билан номланган подшох хақида биз мусулмонлар қандай фикрда бўлишимиз керак? Айримлар у кишини Усмонлик хонлигига қарши курашгани учун номақул фикрлар билдиришади. 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло "Бақара" сурасида марҳамат қилади:  تِلْكَ أُمَّةٌ قَدْ خَلَتْ لَهَا مَا كَسَبَتْ وَلَكُم مَّا كَسَبْتُمْ وَلاَ تُسْأَلُونَ عَمَّا كَانُوا يَعْمَلُونَ۝ 134. Булар ўтиб кетган умматдирлар. Уларга ўзлари касб қилганлари бўлур, сизларга ўзингиз касб қилганингиз бўлур. Уларнинг қилган амалларидан сўралмассиз. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 19:59 | Савол-жавоблар | 172 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar