Ванга тангаси

Ассалому алайкум! Интернет орқали башоратчи Вангани амулет тангалари ҳақида ўқиб қолдим. Танга одамларга омад олиб келаркан. Уни ўзи билан олиб юриш керак экан. Саволим динда бу ҳақда нима дейилган? 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Мўмин одам бунчалик ахмоқ бўлмаслиги керак. Бериш ёки бермаслик Аллоҳ таолонинг қўлидаги иш. Аллоҳни қўйиб тангадан умид қилишни, бу Аллоҳ таолони қўйиб ўрнига ўзига бут ясаб, ундан тиланиш билан нима фарқи бор? Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 20:01 | Савол-жавоблар | 185 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar