Ислом тарихи китобидаги ҳисоб

Ассалому алайкум! Мен Hilol E-book дастуридан хазратнинг ислом тарихи номли китобини ўқишни бошладим. Бу китобнинг муқаддимасида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни 571-йилда туғилиб 632-йилда вафот этганлар деб ёзилган. Яъни 61 йил яшаб ўтган бўладилар. Ахир 40 ёшда пайғамбар бўлиб, 23 йил пайғамбарлик қилган бўлсалар 63 ёшда вафот этган бўладиларку?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Мелодий(шамсий) йил билан ҳижрий(қамарий) йилнинг орасида ҳар йилига 11 ёки 12 кундан фарқ қилади. Шунда милодий 61 йил бўлганда ҳижрий 63 йил бўлади. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 20:06 | Савол-жавоблар | 158 | Сийрат ва тарих
|
Boshqa savol-javoblar