1001 ХАДИС китобидан

Ассалому алайкум! Билмасангиз зикр аҳлидан сўранг дейилган (Нисо 43) 1001 “Ҳадис” китобида 580-ҳадисда имон билан қуйидаги 3 амали билан Аллоҳ ҳузурига чиққан кимса жаннатнинг хоҳлаган эшигидан киритилади дейилган. Булар 1-дўстининг қарзини яширинча тўлаш, 2- жазо бермай авф этган, 3- ҳар фарз намози сўнгида 10 марта Ихлос ўқиган. Булардан бирини қилганлар ҳам бу мукофотга сазовор бўлади дейилган. Фарз намози сўнги деганда қайси ҳолат назарда тутилган? Биз бунга амал қилсак ушбу мукофотга сазовор бўламизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Шу ҳақида заиф ҳадис бор экан. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 23:11 | Савол-жавоблар | 151 | Ҳадислар
|
Boshqa savol-javoblar