Намозда оғизда овқат қолдиғи қолганини билиб қолса

Ассалому алайкум! Инсон намозда турганида, намоздан олдин тишини зубной шёткада тозалаган бўлса ҳам, оғзида кичкинагина овқат қолдиқлари ёки мисвоқнинг кичкина чўпи қолиб кетканини бўлса нима қилиш керак? Ва агар уни ютиб юборса намоз бузиладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Оғзидан секин олиб, чўнтагига солиб олсин. Бу билан намоз бузилмайди. Тишнинг орасидаги нохот ёки ундан кичик нарсани ютиб юборса намоз бузилмайди. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 20:13 | Савол-жавоблар | 177 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar