Аёлидан шубхаланиш

Ассалому алайкум! Мени эшитганим агар эр сафардами ёки уйдами қаерда бўлса хам аёли хақида шубхага борса, яъни бошқа эркак билан юриптимикин, телефонда бирорта эркакни топиб олдимикин ёки шунга ўхшаш хар хил хаёллар эрни тинч қўймаса бундай вазиятда ўртага талоқ тушадими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Шубҳа билан талоқ тушади деган жойи йўқ. Васваса шайтоннинг иши, унга қулоқ солсангиз оилани барбод қилмагунча тўхтамайди. Сиз шубҳани қўйиб, шубҳасиз ишларга ўтинг. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 20:13 | Савол-жавоблар | 167 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar