Талоқ қилмоқчи бўлиб фикримдан қайтдим

Ассалому алайкум! Мен аёлим билан қаттиқ жанжалллашиб қолдим ва уйдан чиқиб кетиб. Бир биродаримга жанжал бўлганини ва аёлимга талоқ айтмоқчи бўлганимни айтдим ва уйга келиб аёлимга у гапни айта олмадим. Меҳрим уйғониб у билан яна ярашиб олдик. Шундай пайтда талоқ тушадими? Раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Оғзингиздан талоқ сўзи чиқмаган бўлса талоқ тушмайди. Биродарингизга айтган гапингиз орзуингизни изҳор қилиш ҳисобланади. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 02:31 | Савол-жавоблар | 151 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar