Турли динлар
Ассалому алайкум! Менда 2 та савол бор эди. 1-Мен яқинда устозим билан бир масалада тортишиб қолдим. Уларнинг айтишларича хар бир дин вакили ўлгандан сўнг савол-жавоб пайтида ўз дини қонун қоидаларича савол-жавоб қилинар экан. Ахир Аллоҳнинг дини ягонаку!2-Масжиддаги домланинг марузаларида эшитиб қолдим. Биламизки хозирги кунда Африка ёки Жанубий Американинг кўплаб худудларида ибтидоий одамлар, яни хеч қандай ривожланиш етиб бормаган халқлар яшайди. Табийки уларга хеч қандай дин хам етиб бормаган ва улар дин эътиқод нима эканлигини билишмайди. Мана шундай одамлар ўлгандан сўнг савол жавоб вақтида “Сен мана шу мевалар ёки жонзотлар кимдир томонидан яратилганига иймон келтирасанми" деб сўралар экан ва улар ха деб жавоб беришса жаннатга кирар эканлар. Бу гап қанчалик тўғри. Жавобларингиз учун олдиндан Рахмат. Оллох сизларни ишингизни баракотли килсин.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Одам алайҳиссаломдан бери дин битта, Ислом динидир. Қачон уни ўзгартирилгач, янги пайғамбар ва янги китоблар орқали уни янги нозил қилинган. Ўзгариб бузилган динлар бузганлар номида қолаверган. Устозингиз дин ҳақида далилсиз гап айтибди.
2. Ҳадисда тун ва кун етиб борадиган ҳамма жойга дин етиб бориш айтилаган. Мабодо етиб бормаса, Аллоҳ таоло уларни азобламаслигини айтган. Аллоҳ таоло "Исро" сурасида марҳамат қилади: مَّنِ اهْتَدَى فَإِنَّمَا يَهْتَدي لِنَفْسِهِ وَمَن ضَلَّ فَإِنَّمَا يَضِلُّ عَلَيْهَا وَلاَ تَزِرُ وَازِرَةٌ وِزْرَ أُخْرَى وَمَا كُنَّا مُعَذِّبِينَ حَتَّى نَبْعَثَ رَسُولاً 15. Ким ҳидоятга юрса, ўзи учунгина ҳидоятга юрадир. Ким залолатга кетса, ўзи учунгина залолатга кетадир. Ҳеч бир юкли жон ўзганинг юкини кўтармас. Токи расул юбормагунимизча, азобловчи бўлган эмасмиз.
Аллоҳ таоло умумий қоида шундай бўлишини ирода этган. Ҳар ким ўзи учун жавоб беради. Яхшилик қилса, ҳидоят йўлига юрса, ўзи учун қилган бўлади. Бошқа учун эмас.
«Ким ҳидоятга юрса, ўзи учунгина ҳидоятга юрадир».
Унинг ҳидоятга юриши бошқага фойда келтирмайди. Инчунин, Аллоҳга ҳам унинг ҳидоятга юришидан бирор манфаат йўқ.
«Ким залолатга кетса, ўзи учунгина залолатга кетадир».
Зиёни ўзига қайтади. Аллоҳ таолога ҳеч қандай зиён етмайди. Шунингдек, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амрларини тутган даъватчиларга ҳам зарар етмайди. Зарар фақат залолатга кетган шахснинг ўзигагина етади.
«Ҳеч бир юкли жон ўзганинг юкини кўтармас».
Ҳамма ўз оғирлигини ўзи кўтаради. Ҳар ким нима қилса, ўзи жавоб беради. Шу билан бирга,
«Токи расул юбормагунимизча, азобловчи бўлган эмасмиз».
Инсонга ақл, фаросат берганимиздан кейин, дунёдаги қудратимизга, Холиқ, Мудаббир ва Розиқ эканимизга далолат этувчи мўъжизаларга қараб тўғри йўлни танлаб, Бизга иймон келтириб, ибодат этишини фарз қилиб, бажарилмаса, жазолашни жорий қилсак, ҳаққимиз бор эди. Аммо бундай қилмадик. Бандаларимизга раҳм қилдик. Мазкур нарсалар устига, яна огоҳлантирувчи, эслатувчи пайғамбар юборишни ҳам ирода этдик. Пайғамбар огоҳлантирганидан кейин ҳам иймон ва Ислом йўлини танламаганларни азоблашга аҳд этдик. Пайғамбар ва унинг даъвати етмаганларни эса азобламасликка қарор қилдик. ("Тафсири Ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!
5 Май 2022, 09:41 | Савол-жавоблар | 146 | Долзарб саволлар