Уйдаги жамоат намози

Ассалому алайкум! Жамоат бўлиб ўқилганда жамоат бир кишидан ортиқ бўлса ҳам имомдан тўлиқ бир саф орқада бўлмасдан 2-3 қарич орқада туриб ўқиса бўладими? Уй кичикроқ. 2. Жамоат намозида имом намознинг махфий қисмида хато қилса, масалан, ташаҳҳуддан кейин туриш ўрнига саловотга ўтиб кетиб қолса, саждаи саҳв вожиб бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Бўлади. Агар сафда аёллар бўлса улар тўла бир саф орқада туришлари шарт.
2). Ҳа, саждаи саҳв вожиб бўлади. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 20:27 | Савол-жавоблар | 161 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar