Телеграмда тарқалган бир маъруза ҳақида

Ассалому алайкум! ҳурматли устозлар, яқиндан бери телеграм тармоқларида бир домланинг маърузалари тарқаляпти. Бизга ҳам бир неча мартта келди. Унда айтилишича Муҳаммад саллаллоҳи алайҳи васалламнинг исмларини қўйсангиз ўша исм бор хонадонга 24соат нур ёғилиб турармиш, лаа илаҳа иллаллоҳ Муҳаммадур росулуллоҳ калимасини ёзиб ўша қоғозни иккига бўлиб, уйга ташлаб ярмини ўзи билан бирга сафарга олиб кетса, уйига эсон-омон қайтармиш. Бир домланинг жияни оққон касали билан касалланган экан, Қуръон ёддан хатм қилиб тугатган бошқа бир кўзлари ожиз қори дуо қилиб Оллоҳдан сўрабди: эй Оллоҳ мана ман 30пора Қуръонни тугатдим сан билан мани ўртамизга Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳурматларини қўйиб сандан сўрайман, шу болага шифо берсанг ҳам берасан бермасанг ҳам берасан. Шу болани онасини йиғлатиб сан хурсанд бўласанми, маза қиласанми дея дуо қилибди (астағфируллоҳ) ва қисқаси тузалибди. Одамлар шуни тафаккур қилмасдан тарқатиб юришибди. Биз бундайларга бу хато иш эканлигини айтсак бўладими? Ёки фитнага сабаб бўлиб қоламизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Хатолигини айтинг. Маруза қилган одам нотўғри айтибди. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 20:27 | Савол-жавоблар | 146 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar