Намоз ва азон вақти
Ассалому алайкум! 1). Масжид биз ишлайдиган бозордан 2-2,5 км масофада. Пешин намозини шу масжидда ўқиб бўлганимизда асрга ҳали 10-15 минут қолган бўлади, Асрни жамоат билан ўқиб қайтамиз. Бу билан пешинни тақаб гуноҳкор бўпқолмаяпмизми? Масжид ноиби бизга, вақтида ўқимаган 80 минг йил жаҳаннамда азобланаракан деган ҳадисни айтди. Биз ҳам шу тоифага кириб қолмаяпмизми? 2). Шу масжидда азон тақвимдаги вақтидан 3-5 минутларча олдин айтилади, бунинг ҳукми қандай, биз нима қилишимиз керак?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Пешиннинг икки вақти бор. Биринчи вақтига уч мазҳаб амал қилади. Иккинчи вақтига ҳанафийлар амал қилади. Уламолар шу уч мазҳабнинг вақтида кечиктирмасликни тавсия қилишади. Аср вақти кирмасидан олдин пешинни ўқиб олинса адо бўлади.
2). Нотўғри иш қилишса керак. Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 20:29 | Савол-жавоблар | 146 | Намоз