Ичувчи дўстлар даврасида

Ассалому алайкум! Даврада 10 киши ўтирса 3таси ичимлик ичса, қолган 7 киши хам гуноҳкорми? Даврани тарк этиб кетай деса дўст-оғайнилардан хижолат бўлса нима қилиш керак?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Мусулмон одам ҳаром ичкиликлар бўлаётган жойларга бормаслиги керак. Аллоҳ таоло "Фурқон" сурасида марҳамат қилади:  وَيَوْمَ يَعَضُّ الظَّالِمُ عَلَى يَدَيْهِ يَقُولُ يَا لَيْتَنِي اتَّخَذْتُ مَعَ الرَّسُولِ سَبِيلًا۝ 27. У Кунда золим икки қўлини тишлаб: «Эҳ, қани эди Расул билан бир йўлни тутган бўлсам!» – дер.  يَا وَيْلَتَى لَيْتَنِي لَمْ أَتَّخِذْ فُلَانًا خَلِيلًا۝ 28. «Эвоҳ! Қани эди, фалончини дўст тутмаган бўлсам», – дер. لَقَدْ أَضَلَّنِي عَنِ الذِّكْرِ بَعْدَ إِذْ جَاءنِي وَكَانَ الشَّيْطَانُ لِلْإِنسَانِ خَذُولًا۝ 29. «Батаҳқиқ, менга Зикр келганидан сўнг, у мени адаштирди. Шайтон инсонни ёрдамсиз ташлаб кетувчидир».  Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 20:31 | Савол-жавоблар | 151 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar