Бухгалтер

Ассалому алайкум! Мен Бухгалтер бўлиб ишлайман. Масалан бир неча корхоналар маълум бир сумма эвазига корхонасининг 1 йиллик ёки бир неча йиллик фаолиятини текшириб тўғрилаб беринг деб мен билан шартнома қилса. Ва ўша корхона фаолияти давомида кредит хам олган бўлса. Мен у корхона фаолиятини торгирлаш вақтимда ўша кредит фоизларини торги хисоблаб хисоботда кўрсатиб кетишга мажбур бўлишим мумкун. Бу ишим билан рибога шерик бўлиб қолиб гунохкор бўлиб қолмайманми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Рибони олиш ва юритиш ишида ёрдам бермасангиз жоиз. Валлоҳу аълам!

23 Май 2022, 11:09 | Савол-жавоблар | 159 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar