Қўшниникига кирсанг 3 талоқсан деб айтса

Ассалому алайкум! Бир одам турмуш ўртоғига қўшнисини уйига кирсанг 3 талоқсан деб айтган экан. Яқин кунларда бу қўшнисини уйида тазия бўлиши эхтимоли бор экан, шунинг учун у одам хозир шу "ўша уйга кирсанг 3 талоқсан" деган гапини қайтиб олмоқчи. У аёл ўша қўшнисини уйига кириши учун нима каффорат вожиб бўлади? Ёки бир умр кириши мумкин эмасми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Энди қачон кирса уч талоқ бўлади. Бундан бошқа ҳеч қандай йўли йўқ. Гапни айтишдан олдин ўйлаброқ айтиш керак эди. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 20:35 | Савол-жавоблар | 168 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar