Хайз холатида Каъбага қараш

Ассалому алайкум! Хайз пайти покланмаган холда Каъбага қараса бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бўлади. Ҳаж ва умрадаги аёлларга хос дақиқ масалаларҲайз кўрган аёлнинг сафари طَهُرَتْ الْحَائِضُ وَبَقِيَ لِمَقْصِدِهَا يَوْمَانِ تُتِمُّ فِي الصَّحِيحِ(Сафарга чиққан) ҳоиза аёл қасд қилган жойига етиб боришидан икки кун аввал ҳайзидан пок бўлса, саҳиҳ қовлда келтирилишича етиб боргунича ва етиб борганидан сўнг намозларини тўлиқ қилиб ўқийди (яъни мусофирга айланмайди). (Роддул Муҳтор)
Аёл киши хайз кўрган ҳолатда сафарга чиқса-ю, шаръий масофани босиб ўтгандан кейин ёки кўзлаган манзилига шаръий масофадан озроқ қолганда пок бўлса, у аёл мусофирга айланмайди. Мисол учун, бир аёл ҳаж сафарига хайз кўрган ҳолатда чиқса, Маккаи Мукаррамадаги тушишлиги кўзланган меҳмонхонасигача етиб борганидан кейин ёки етиб боришига сафар масофаси (Ҳанафий мазҳаби ўлчовига кўра, 96 км масофа сафар масофаси ҳисобланган ) дан озроқ, масофа қолганида хайздан покланса, бу ҳолатларда Маккаи Мукаррамада мусофирга айланмайди ва намозларини қаср қилиб ўқимайди, балки муқим ҳолатдагидек тўлиқ қилиб ўқийди. Чунки у шаръий сафарни бошлаган вақтида намозга мукаллаф эмас эди. (намозга ҳайздан поклангач мукаллаф бўлади)
Агар пок ҳолатда сафарга чиқса-ю, сафар мобайнида хайз қони кела бошласа, ундай аёл шаръий мусофирга айланади. Хайзи тўхтагандан кейин намозларни қаср қилиб ўқийди. Шунингдек, хайз ҳолатида сафарга чиқса-ю, кўзлаган манзилига энг ками сафар масофаси (96 км)ча қолганда пок бўлса, бундай ҳолатларда ҳам шаръий мусофирга айланади (Раддул муҳтор).كَصَبِيٍّ بَلَغَ أَيْ فِي أَثْنَاءِ الطَّرِيقِ وَقَدْ بَقِيَ لِمَقْصِدِهِ أَقَلُّ مِنْ ثَلَاثَةِ أَيَّامٍ فَإِنَّهُ يُتِمُّ وَلَا يُعْتَبَرُ مَا مَضَى لِعَدَمِ تَكْلِيفِهِ فِيهِ“Агар бир балоғатга етмаган бола сафар мобайнида балоғатга етса, балоғатга етган жойидан кўзлаган манзилигача бўлган масофа сафар масофаси (96 км) бўлса, у шаръий мусофирга айланади. Агар шаръий масофадан камроқ бўлса, шаръий мусофирга айланмайди” (Баҳрур роиқ).Ҳоизанинг эҳромга кириши1-Масала: эҳромга кириш учун ҳайздан пок аёлларга ғусл қилиш мустаҳаб бўлгани каби ҳоиза аёл ҳам эҳромга кириш учун ғусл қилиши мустаҳабдир. Лекин ҳоиза эҳромга кириганда ўқиладиган икки ракъат нафл, масжидга кириш ва тавоф қилишни тўхтатиб туради.
Савол: аёл киши Жидда шаҳрига жўнашдан аввал ҳайз кўриб қолса, эҳромга киришлиги жоизми?
Жавоб: бу ҳолатга тушган аёл тозалик маъносида ғусл ёки таҳорат қилади. Намоз ўқимасдан, ҳаж ё умранинг ниятини қилиб, талбия айтиб эҳромга киради. Қилган ғусли ҳайздан покланиш учун эмас, балки фақатгина тозаланиш учундир. Бундай воқеа Оиша розияллоҳу анҳо билан ҳам содир бўлган эди.
3-Масала: агар ҳайз кўрган аёл илмсизлик қилиб, “ҳайз ҳолатда эҳромга кириш жоиз эмас”, деб ўйласа ёки қасдданми, эсдан чиқарибми мийқотдан ўтиб кетиб қолса, уч хил суратда бўлади.
1. Мийқотдан ўтиб кетди, лекин ҳаж ёки умранинг бирортасига эҳромга киргани йўқ. Ҳукми:
а) мийқотдан эҳромсиз ўтганилиги гуноҳига тавба қилсин;
б) мийқотга қайтиб, биринчи умра қилиш керак бўлса умрага, ҳаж қилиши керак бўлса ҳажга эҳромга кирсин. Шундай қилса жарима қурбонлиги соқит бўлади;
в) агар мийқотга қайтиб бормаса, битта қўй ёки эчки қурбонлик қилиши вожиб бўлади. ёки туя ё молнинг етти бир ҳиссасига шерик бўлиб қурбонлик қилса ҳам жоиз;
г) мийқотга қайтиб бормагани учун тавба қилсин;
2. Мийқотдан ўтиб кетиб, умра ё ҳажга эҳромга кирди. Лекин умранинг тавофи ё тавофи қудум ёки Арофотда вуқуф қилиш амалларидан бирортасини бошлагани йўқ, эҳромга кирди, холос. Ҳукми: бу суратда ҳам юқоридаги а, б, в, г бандлардаги ҳукм жорий бўлади. Лекин эҳромга кириб олганлиги учун қайиадан эҳромга кирмайди. Ҳаж ё умрадан қайсинисига эҳромга кирган бўлса, талбиясини мийқотга келиб айтади.
3. Мийқотдан ўтиб, ҳаж ё умрадан бирига эҳром боғлади, тавоф ё вуқуфи Арафот амалларидан бирига ҳам киришди, бунинг ҳукми: бу суратда 3 та иш вожиб бўлади:
а) мийқотдан эҳромсиз ўтгани гуноҳига тавба қилиш.
б) битта қўй ёки эчки қурбонлик қилиши вожиб бўлади. ёки туя ё молнинг етти бир ҳиссасига шерик бўлиб қурбонлик қилса ҳам жоиз;
в) мийқотга қайтиб бориб кирган эҳромини талбиясини айтишлиги. Лекин қайтиб боргани билан амалга киришиб қўйгани туфайли жиноят қурбонлиги соқит бўлмайди.
Бир аёл мийқотдан умрага эҳромга кирди. Тавофга киришмасидан илгари ҳайз кўриб қолди. Ҳайздан пок бўлмасдан аввал Мадинага кетишса, зиммасига ўша эҳроми билан Маккага қайтиб келиб амалларини адо қилиши вожиб бўлади. Мадинадан қайтиб келишда энги эҳромга кириши жоиз эмас. Агар Мадинадан қайтиб келаётиб яна эҳромга кирса, унинг зиммасига 4 иш вожиб бўлади:
а) ножоиз ишни қилгани учун тавба қилиш.
б) шу ҳолатда унинг зиммасида иккита умра қилиш вожиб бўлди. Бирини тарк қилади.
в) бир умрани адо қилгандан кейин ҳалол бўлгач, зиммасидаги иккинчи умрани янги эҳром билан қазосини ўтайди.
г) (эҳромнинг устидан яна эҳромга кирганлиги ва икки умрадан бирини тарк қилганлиги учун) иккита эчки ё иккита қўй қурбонлик қилиши вожиб бўлади.
Агар аёл умрани тавофини бажарганидан кейин ҳайз кўриб қолса, Сафо ва Марва ўртасида саъйи қилаверади. Чунки Сафо Марва ўртасида саъйи қилишда пок ҳолатда бўлиши мустаҳабдир, вожиб эмас. Агар ҳайз кўрган аёл саъйи қилмаса, умранинг эҳромидан чиқмаслиги вожибдир. Пок бўлгач ўша эҳроми билан вожиб бўлган саъйини адо қилади. Агар бирор жойга, масалан, Мадинага кетиб қолса, эҳромидан чиқмай, қайта бошқа эҳромга кирмаслиги вожибдир. Мободо, қайта эҳромга кирса, зиммасига тўртта нарса вожиб бўлади.
а) эҳромда бўла туриб қайта эҳромга кириш жинояти ва унлан тавба қилиш.
б) иккинчи эҳромни тарк қилиб аввалги эҳромининг саъйисини тугатиб ҳалол бўлиши.
в) ҳалол бўлгач қолдирган иккинчи эҳромининг қазосини адо қилиш.
г) иккита қўй (эҳромда бўла туриб қайта эҳром кийгани учун ва бир умрани тарк қилгани учун)
Ватанидан ҳаж ё умрага кетган аёл мийқотдан эҳромга кирди, умра тавофига кирмасдан аввал ҳайз кўриб қолса, бу аёл пок бўлгунича кутиб туриши вожиб. Пок бўлгач умра тавофини ва саъйисини қилиб бўлгач сочини қисқартириб эҳромдан чиқади. Мободо, илмсизлик қилиб ҳайз кўриш билан умранинг эҳроми фосид бўлди, деб ўйласа, ҳамда Оиша розияллоҳу анҳо масжидларига бориб қайта эҳромга кирса, тўртинчи масаладаги ишлар, яъни тавба, биринчи умранинг амалларини бажариш, иккинчи умранинг қазоси, иккита қўй қурбонлик қилиш вожиб бўлади.
Савол: умрага эҳром боғлаган аёл ҳайз туфайли умра қила олмаса, сўнг ҳаж амаллари бошланиб қолса нима қилади?
Жавоб: бундай аёл эҳромдан чиқиш нияти билан соч қисқартириш ёки эҳромда қилиши манъ қилинган амаллардан бирортаси (ҳушбўйлик суртиш, сочини тараш) ни қилиб, эҳромдан чиқиб, ҳажнинг эҳромига киради.وكل من عليه الرفض يحتاج الى نيّة الرفضИкки эҳромдан бирин тарк қилиши лозим бўлган ҳар бир кишига тарк қилаётганлигининг ниятини қилиш керак. (Маносик 297 бет)
Ҳаж амалларини тугатгач умранинг қазосини қилади. Бир қўйни қурбонлик қилади. Шундай воқеа Оиша розияллоҳу анҳо билан ҳам содир бўлган.وكل من لزمه رَفْضُ الْعُمْرَةِ فَعَلَيْهِ دَمٌ وَقَضَاءُ عُمْرَةٍУмрани тарк қилиши лозим бўлган ҳар бир кишига бир қурбонлик ва бир умранинг қазоси лозим бўлади. (Маносик 296 бет)
Савол: ҳоиза аёл каъбани тавоф қилса бўладими?
Жавоб: ҳоиза учун масжидни ичида бўла туриб каъбани тавоф қилиши ҳаром амал саналади. Шунингдек, масжидни ташқарисидан тавоф қилиши ҳам ҳаромдир.Тавофи зиёрат масалалариЭркак кишилар каби аёлларга ҳам тавофи зиёрат фарздир. Зул ҳижжанинг 10-куни шайтонга тош отгандан кейин, қурбонлик қилиб сочини қисқартирганидан сўнг тавофи зиёратни қилиши суннатдир. Агар соч олдиришдан илгари тавофи зиёратни қилса ҳам жоиз, лекин суннатни тарк қилган бўлади.قال القارى رحمه الله : واما الترتيب بينه اى بين طواف الزيارة و بين الرمى والخلق اى كونه بعدهما فسنة وليس بواجب تاكيد لما قبله وكذا الترتيب بينه وبين الخلق حتَى لو طاف قبل الرمى والخلق لا شيء عليه الا انه قد خالف السنة فيكرهМулла Али Қорий роҳматуллоҳи алайҳ айтди:
“Тавофи зиёрат билан шайтонга тош отиш ҳамда соч олдириш ёки қисқартириш ўртасидаги тартиб, яъни тавоф у иккисидан кейин бўлиши суннатдир, вожиб эмасдир. Тавоф билан қурбонлик ўртасидаги тартиб ҳам шу кабидир. Агар бир киши тош отмасдан,сочини қисқартирмай ёки олдирмай туриб тавофи зиёратни қилса, зиммасига бирор нарса вожиб бўлмайди, лекин суннатга хилоф иш қилган бўлади”. (Маносик 233 бет)
Ҳайз кўриб қолиши эҳтимоли бор аёллар Зул ҳижжанинг 10 куни субҳи содиқдан сўнг тавофи зиёратни қилсалар жоиз. Субҳи содиқ кирмасидан илгари жоиз эмас.
Савол: ҳоиза тавофлардан қайсинисини тарк қилиши мумкину, қайси тавофни тарк қилиши мумкин эмас?
Жавоб:
1. Тавоф қудум - суннат бўлиб, ҳайз туфайли қолдирсада, Минога кетишдан аввал пок бўлса, тавоф қилиб олади. Акс ҳолда тарк қилишга мажбур бўлади. Тарк қилгани учун каффорот лозим бўлмайди.
2. Тавоф зиёрат (Зулҳижжанинг ўнинчи кунидан бошланади то ўн иккинчи куннинг қуёши боткунича) – фарз амали бўлиб, ҳайз туфайли бажара олмаса, то пок бўлгунича кечиктиради. Лекин тарк қилса ҳажи адо бўлмайди. Ҳайз ҳолатда тавоф қиладиган бўлса, тавоф адо бўлиб, жазосига туя ёки мол қурбонлик қилиши зарур бўлади.
3. Тавоф видоъ – бу вожиб амалдир. Агар шу тавофни қилишдан аввал ҳайз кўриб қолса, уни тарк қилаверади. Зиммасидан соқит бўлади. Шундай воқеа София розияллоҳу анҳо билан ҳам содир бўлган.
Савол: тавоф қилаётган аёл ҳайз кўриб қолса нима қилади?
Жавоб: қайси турдаги тавоф бўлса ҳам ўша заҳоти тавофни тўхтатиб, масжиддан чиқиши лозим. Туриб қолса гуноҳкор бўлади.
Савол: ҳоиза аёл ҳаж амалларидан қай бирини бажариши мумкин?
Жавоб: ҳоиза аёл тавофдан бўлак ҳажнинг барча амалларини бажарса бўлади. Тавоф учун эса поклик шартдир. Ҳоизага масжидга кириши мумкин бўлмайди.
Агар бир аёл ҳайз ёки нифос кўрган ҳолатида илмсизлик қилиб ёки қасддан 7 бор ёки тавофнинг кўпроғини ёки тўрт ва ундан кўпроқ қисмини адо қилса, зиммасига учта иш вожиб бўлади.
а) ҳаром бўлган нопок ҳолатда масжидга кириш ва тавоф қилиш гуноҳидан тавба қилиш.
б) пок бўлгач тавофини қайтадан қилиш.
в) агар қайтадан қилмаса, битта мол ёки битта туя сўйишлиги.
Танбеҳ:
Агар ҳайз ҳолатида адо қилган тавофини пок ҳолида қайта адо қилмаса, ва ватанига кетиб қолса, мийқотдан ўтиб кетмаган бўлса, эҳромсиз қайтиб келиб тавофи зиёратни адо қилади. Агар мийқотдан ўтиб кетиб бўлган бўлса, қайтиб мийқотдан умрага эҳромга кириб, умранинг амалларин тугатгач тавофи зиёратни адо қилади. Агар ватанидан ортига қайтмаса ватанидан туриб ҳарамда бир мол ё туяни қурбонлик қилдиртиради. Сўнгина эҳромдан ҳалол бўлади.
Агар 10-зулҳижжа куни илмсизлик қилиб ҳайз ҳолатида тавофи зиёратини қилса, сўнг 11-12-кунлари пок бўлса, тавофи зиёратни қайта қилади ва зиммасидан ҳайз ҳолатида тавофи зиёратни қилгани учун зиммасига вожиб бўлган туя ёки мол соқит бўлади. Агар 11-12-кунлари пок бўлгач тавофи зиратни қайта қилмаса, ҳамда қурбонлик кунлари ўтиб кетса тавофи зиёратни қилади. ҳайз ҳолатида тавофи зиёратни қилгани учун зиммасига вожиб бўлган туя ёки мол соқит бўлади. лекин пок бўла туриб қурбонлик кунларидан кечиктиргани учун бир қўй ёки эчки қурбонлик қилиш вожиб бўлади.
Агар ҳайз ё нифос ҳолатда тавофи зиёратнинг айланишини уч ё ундан кам айланса зиммасига уч иш вожиб бўлади.
а) ҳаром бўлган нопок ҳолатда масжидга кириш ва тавоф қилиш гуноҳидан тавба қилиш.
б) пок бўлгач тавофини қайтадан қилиш.
в) агар қайтадан қилмаса, битта қўй ёки битта эчки сўйишлиги (мол ёки туя эмас) вожиб.
Агар тавофи зиёратни қайта қилаётганда уларни ҳам қўшиб қайта қилса қурбонлик қилиши соқит бўлади ва ҳар бир айланиш эвазига икки кг дан буғдой ёки унинг нархини садақа қилиши вожиб бўлади.
Агар бир аёл ҳайз ё нифослик узри бўлмасдан туриб тавофи зиёратнинг тўлиғини ёки кўп қисмини қурбонлик кунлари (10 куни субҳи содиқ киргандан то 12 кун қуёш ботгунича бўлган вақт)дан кечиктириб юборса, бир қўй ёки эчки зиммасига вожиб бўлади ва кечиктиргани учун тавба қилиши лозим бўлади.
Агар бир аёл ҳайз ва нифосни узри бўлмасдан туриб тавофи зиёратни уч ва ундан камроқ айланишини 12 Зулҳижжанинг қуёш боткунича бўлган вақтдан кечиктириб юборса, ҳар бир айланиш эвазига фитр садақаси миқдорича (буғдойдан 2 кг ёки унинг қийматини) садақа қилиши ва кечиктиргани учун тавба лозим бўлади.
Савол: ҳайз кўргани туфайли фарз бўлган тавоф зиёратни тарк қилган ҳамда ватанига кетган аёлнинг ҳукми нима?
Жавоб: тавоф зиёрат ҳажнинг фарзидир. Уни бажарилмас экан эҳромдан чиқадиган амалларни қилиш билан ҳам эҳромдан чиқмайди. Эр-хотинларнинг яқинликлари ҳам ҳалол бўлмайди. Агар шу тавофни тарк қилиб ватанига кетиб қолган бўлса, янги эҳромсиз қайтиб бориб, тавофни бажаради. Мободо бормасдан, қурбонлик қилдирадиган бўлса ҳам эҳромдан чиққан бўлмайди. Ҳар бир жиноятга жазо таъйин топаверади. Шунинг учун тавоф зиёратни қилмасдан ҳайз кўриб қолган аёл пок бўлиб тавофни адо қилмагунича ватанига қайтишни тўхтатиб туриши зарурдир.
Агар ҳайз ё нифос туфайли уч ёки ундан камроқ фйланишни қолдириб ватанига кетиб қолса, унинг зиммасига қайтиб келиб, қолганларини адо қилиши вожиб бўлади. Агар ватанидан Маккага қайтиб келмасдан жинояти эвазига бир қўй ёки эчкини қурбонлик қилса, кифоя қилади. мободо қайтиб бориб адо қилиб келишни хоҳласа мийқотдан умра учун эҳромга киради. Аввал умрани адо қилиб сўнг тавофи зиёратидаги қолдирган айланишларни бажаради.
Қурбонлик кунлари яъни 10-зулҳижжанинг субҳи содиғидан то 12-куннинг қуёши боткунича ҳайз ё нифосли бўлиб тавофи зиёрат қилолмаса, бу кунлар тугаши билан пок бўлгач тавофи зиёратни қилаверади ҳамда кечиктиргани учун бирор бир қурбонлик зиммасига вожиб бўлмайди.
Агар қурбонлик кунларинг аввалида яъни Зулҳижжанинг субҳи содиғи кирганидан сўнг тавофи зиёратни барчасини ё кўпроқ қисмини адо қилишини имконияти бор эди, лекин у бепарволиги туфайли уларни адо қилмаса, унинг зиммасига қуйидаги ишлар вожиб бўлади:
а) вожибни тарк қилганлик гуноҳига тавба қилиши;
б) ҳайз қачон келиб қолишини билмаган бўлса, 2 кг буғдой ёки унинг қийматини садақа қилиши;
в) ҳайз келиш вақти маълум бўлиб, ҳайз келгунича тавофнинг ҳаммасини ёки тўрт айланишни ёки кўпроғини бажариб олиш имкони бўла туриб тавофни қилмаса ва ҳайз келиб қолса, кечиктиргани учун бир қўй ёки эчки қурбонлик қилиши лозим бўлади.
Ҳайз кўрган аёл 12 Зулҳижжа куни қуёш ботишидан аввал ғусл қилиб, тавофи зиёратнинг барчаси ёки кўпроқ қисмини адо қиладиган вақтда пок бўлса, лекин ғафлат бепарволиги туфайли тавофни бажармаса, зиммасига қуйидаги ишлар вожиб бўлади:
а) тавофни ўз вақтидан кечиктирмаслик имконияти бўла туриб, кечиктирганилик гуноҳидан тавба қилиш;
б) тавофни ўз вақтидан кечиктиргани учун бир қўй ё эчки қурбонлик қилиш;
агар 12-зулҳижжанинг қуёши ботишидан илгари пок бўлсаю, лекин ғусл қилиб, масжидга бориб, тавофи зиёратни бошласа ва уч ёки ундан камроқ айлана айланишга имкониятли вақт қолган бўлса, ҳамда тавофни қилмай кечиктирса,
а) тавофга киришмаганлик гуноҳига тавба қилиш,
б) вақт чиқиб кетишидан олдин бир икки айлана айланишга имконияти бўла туриб айланмагани учун ҳар бир айлана эвазига фитр садақаси миқдорича садақа қилишлик лозим бўлади.
Бир аёлнинг ҳайз одати 6 кун бўлиб, Маккага етиб боргач, ҳайз кўришни бошласа, 3-4 кун ҳайз кўргач қон тўхтаса, ғусл қилиб, намоз ўқишни бошласада, одат кунлари, яъни 6 кун тўлиқ бўлгунча тавоф амалини бажармай туради. Одатига биноан 6 кун ўтгач эса эҳтиётан яна бир бор ғусл қилиб сўнг тавофини бажаради.
Бир аёлнин ҳайз одати 5 кун бўлиб, беш кун ўтгач қон тўхтаса Тавофга киришаверади. Агар 5 кундан ўтиб 10 кундан олдин тўхтаса, 10 кунга қадар тавофни кечиктириши мустаҳаб саналади.
Бир аёлнинг 7 кун одати бўлсаю, 3 ёки 4 кун қон келиб тўхтаса, у ғусл қилиб тавоф қилиб олса, қон тўхтаганидан кейин 15 кун поклик кўрмасдан туриб, қон томчиси, асари ёки қон оққанини кўриб қолса, у тавофни ҳайз кунларида қилган бўлади ҳамда уни қайта адо қилиши вожиб бўлади. Агар бу умранинг тавофи бўлса, зиммасига бир қўй ёки эчки қурбонлик қилиши вожибдир.
Танбеҳ: ҳажнинг фарз бўлган тавоф зиёратини ҳайз ё нифос ё жунуб ҳолатда адо қилиш билан бадана, яъни туя ёки мол қурбонлик қилиш лозим бўлади.
Умранинг фарзи бўлган тавофини ҳайз ҳолатда адо қилиш билан қўй ёки эчки қурбонлик қилиш лозим бўлади.
Танбеҳ: ҳайз ё нифос ё жунуб ҳолатда қилинган тавофни пок ҳолатда қайтадан адо қилинадиган бўлса зиммадан жиноят қурбонликлари соқит бўлади.
Савол: ҳоиза тавофи зиёрат қилиб олиш учун кўраётган ҳайз қонини дори истеъмол қилиш воситасида тўхтатса, лекин тавофи зиёрат қилиб бўлганидан сўнг одатий ҳайз кунларида иккинчи бор ҳайз кўриб қолса, қилган тавофининг ҳукми нима бўлади?
Жавоб: икки ҳайз оралиғида поклик аралашганлиги учун ҳайз вақтида тавоф қилган ҳисобланади. Бунинг жаримасига туя ёки мол қурбонлик қилиши лозим бўлади. Агар ҳайздан пок бўлганидан кейин тавофи зиёратни қайтариб қилса, жарима соқит бўлади. Лекин икки кўринишда ҳам тавба зарурийдир.
Яъни, бир аёл ҳар ойнинг тўққизинчи ва ўн бешинчи кунлари давомида ҳайз кўрадиган бўлсаю, тўққизинчи кунда қон кўриб, ўнинчи кунида тавофи зиёратни қилиб олиш мақсадида дори истеъмол қилса ҳамда қон тўхтаб тавофни бажарса, сўнг 12-13-14 кунларда ҳам пок бўлиб, 15-куни яна қон кўра бошласа, тавофни ҳайз муддатидаги аралашган покликда бажарган бўлади (яъни 9 ва 15 кунлар давомида ҳайз кўришлик у аёлнинг одатий кунлари эди). Одат кунларидаги поклик ҳайздан ҳисобланганлиги учун зиммасига қурбонлик жаримаси лозим бўлади. Агар тавофни қайтадан бажарса қурбонлик соқит бўлади.
Агар ҳайз кўришни бошлагач дори воситасида ҳайзни тўхтатса, сўнг қондан пок ҳолатида тавоф қилса, одатий кунлари тугагунича қон кўрмаса ёки одат кунидан кейин қон келса ҳам тавофи зиммасидан соқит бўлади ҳамда зиммасига жарима вожиб бўлмайди.ولو انقطع دمها بدواء اولاً او لم ينقطع فاغتسلت اولا وطافت ثم عاد دمها في ايام عادتها يصح ولزمها بدنة وكانت عاصية وعليها ان تعيده طاهرة فان عادته سقط ما وجبОдатининг аввалги кунларида даводан фойдаланиш туфайли ҳоизанинг қони тўхтаса, ёки тўхтамасаю ғусл қилса, ёки ғусл қилмаса, тавофи зиёратни бажарса, сўнгра одат кунларида яна қон кўрса, қаттиқ гуноҳкор бўлсада, тавофи тавоф бўлади. Зиммасига эса туя ёки молни қурбонлик қилиши вожиб бўлади. Пок бўлгач тавофни қайтариши лозим.
Агар қайта тавоф қилса, вожиб бўлган қурбонлик соқит бўлади. (Ғуня 147-бет)
Савол: ҳоиза фарз бўлган тавоф зиёратни бажараверса бўладими?
Жавоб: тавофи адо бўлиб, жиноятига туя ёки мол сўйиши зиммасига лозим бўлади. Лекин пок ҳолатида қайтадан бажарса, жиноят қурбонлиги зиммасидан соқит бўлади.لَوْ هَمَّ الرَّكْبُ عَلَى الْقُفُولِ وَلَمْ تَطْهُرْ فَاسْتَفْتَتْ هَلْ تَطُوفُ أَمْ لَا ؟ قَالُوا يُقَالُ لَهَا لَا يَحِلُّ لَك دُخُولُ الْمَسْجِدِ وَإِنْ دَخَلْت وَطُفْت أَثِمْت وَصَحَّ طَوَافُك وَعَلَيْك ذَبْحُ بَدَنَةٍ وَهَذِهِ مَسْأَلَةٌ كَثِيرَةُ الْوُقُوعِ يَتَحَيَّرُ فِيهَا النِّسَاءُАгар карвон ҳаждан қайтишга тайёргарлик кўрса, ҳоиза эса ҳайзидан пок бўлмаса, тавоф қилиш ёки қилмасликка фатво сўраса, уламолар бундай аёлга масжидга кириши ҳалол бўлмайди, агар масжидга кириб тавоф қилса, гуноҳкор бўлсада тавофи дуруст бўлади, зиммасига мол ёки туя сўйиш лозим бўлади, дейдилар. (Роддул Муҳтор)
Кимдир шу тавофни тарк қилиб, эҳромдан чиқса, ҳалол бўлмайди.وَاعْلَمْ أَنَّ الْمُحْرِمَ إذَا نَوَى رَفْضَ الْإِحْرَامِ فَجَعَلَ يَصْنَعُ مَا يَصْنَعُهُ الْحَلَالُ مِنْ لُبْسِ الثِّيَابِ وَالتَّطَيُّبِ وَالْحَلْقِ وَالْجِمَاعِ وَقَتْلِ الصَّيْدِ فَإِنَّهُ لَا يَخْرُجُ بِذَلِكَ مِنْ الْإِحْرَامِ ، وَعَلَيْهِ أَنْ يَعُودَ كَمَا كَانَ مُحْرِمًا ، وَيَجِبُ دَمٌ وَاحِدٌ لِجَمِيعِ مَا ارْتَكَبَ وَلَوْ كُلَّ الْمَحْظُورَاتِ ، وَإِنَّمَا يَتَعَدَّدُ الْجَزَاءُ بِتَعَدُّدِ الْجِنَايَاتِ إذَا لَمْ يَنْوِ الرَّفْضَ ، ثُمَّ نِيَّةُ الرَّفْضِ إنَّمَا تُعْتَبَرُ مِمَّنْ زَعَمَ أَنَّهُ خَرَجَ مِنْهُ بِهَذَاЭҳромдаги одам эҳромни тарк қилишни ният қилиб, ҳалол кишилар бажарадиган амаллар: тикилган кийим кийиш, ҳушбўйланиш, соч-тирноқларни олиш, аёлига яқинлик қилиш, ов қилиш кабиларни бошлаб юборса, бундай нияти билан у эҳромдан чиқмайди. Эҳромдаги кишидек Маккага қайтиб бориши вожиб бўлади. Қилган барча жиноятларига битта қон лозим бўлади. Агар эҳромни тарк қилиш ниятида бўлмаган бўлса, жиноятларининг ададича жазо лозим бўлади. Эҳромдан чиқишнинг нияти мен эҳромдан чиқдим, деб даъво қилиш билан бўлади. (Роддул Муҳтор)
Савол: ҳоизанинг Арофатда туриши мумкинми?
Жавоб: мумкин. Амал адо бўлади. Арофатда туриш учун ҳайздан пок бўлиш шарт эмас.
Савол: ҳоиза умрага эҳромга кирса бўладими?
Жавоб: бўлади, лекин умра амалларини тўхтатиб туради.
Таҳоратсиз ҳолда умранинг тавофини адо этиш
Савол: бетаҳорат умранинг тавофини адо этишнинг ҳукми нима?
Жавоб: бетаҳорат умранинг тавофини адо этса, таҳоратсизлиги ҳайз ёки нифос, ёки жунублик ёки оддий ҳолдаги таҳоратсизлик билан бўлсин умранинг тавофини қилса, тавофи адо топаверади. Қасддан қилгани учун гуноҳкор бўлиб, зиммасига қўй ёки эчки сўйиш вожиб бўлади. Агар буларнинг барчасидан пок бўлганидан кейин, таҳоратлик ҳолида тавофни қайтадан қилса, жарима қурбонлиги соқит бўлади.ولو طاف للعمرة كله او اكثره او اقله ولو شوطا جنبا او حائضا او نفساء او محدثا فعليه شاة لا فرق فيه بين الكثير والقليل والجنب والمحدث لانه لا مدخل في طواف العمرة البدنة ولا للصدقة بخلاف طواف الزيارة وكذا لو ترك الاول منه ولو شوطا لزمه دم ولو اعاده سقط عنه الدم Умранинг тавофини барчасини, кўпини ёки озини, гарчи бир айлана бўлса ҳам жунуб, ҳоиза, нуфасо ёки таҳоратсиз ҳолда бажарса зиммасига қўй сўйиши вожиб бўлади. Бунда кўп, оз, жунуб ёки таҳоратсизликнинг фарқи йўқ. Чунки шариатда юқоридаги суратда умранинг тавофида туя ёки молни қурбонлик қилиш, садақа қилиш белгиланмаган. Тавофи зиёратнинг акси ўлароқ. Чунки унда ҳоиза, жунуб бир тавофни бўлса ҳам тарк қилса, унга қон лозим бўлади. Агар уни пок бўлгач қайтариб адо этса, бўйнидан қон соқит бўлади.Таматтуъ ҳажини бажарувчи аёл умранинг тавоф қилишидан илгари ҳайз кўриб қолишиСавол: таматтуъ ҳажини бажарувчи аёл умранинг тавофини қилишидан илгари ҳайз кўриб қолса, ҳамда саккизинчи Зул ҳижжа ойи келиб ҳажга эхром боғлашига тўғри келиб қолса нима қилади?Жавоб: бу борада шариат ҳукми шуки аёл киши ҳазрати Оиша розияллоҳу анҳо каби умрани тарк қилади. Сочини йиғиб барчасидан бармоқнинг бир бўғинича, тахминан 2-3 см қисқартириб эҳромдан чиқади. Сўнг сочини тараб ҳаж эҳромига киради. Ҳайз ҳолатидаги аёлга тавофдан ташқари барча амалларни бажариши жоиздир. Шунинг учун Арофот ва Муздалифада вуқуф қилади, шайтонга тош отади. Ҳайздан пок бўлгач қачон бўлса ҳам, хоҳ қурбонлик кунларидан кейин бўлса ҳам, фарз бўлган тавофи зиёратни қилади. Ҳамда ҳажнинг эҳромидан чиқади. Сўнг адо қилолмаган қазо умрасининг эҳроми учун танъим ёки ҳарам ҳудудидан ташқари бирор жойга бориб эҳромга киради. Сўнг умранинг қазосини адо қилади. Шу билан биргаликда жарима қурбонлигини ҳам бажаради. Лекин бу қурбонлик гўштидан ея олмай, барчасини фақирларга тарқатади. (Ғунятун Носик).Савол: умранинг тавофини барчасини ёки кўпроғини бажариб бўлгандан сўнг саъйи қилишдан аввал ҳайз қонини кўриб қолса нима қилади?Жавоб: таматтуъ дуруст бўлиши учун умранинг тавофини тўлалигича ёки кўпроқ қисмини бажарган бўлиши шарт. Шунинг учун тавофнинг тавофнинг ҳаммасини ёки тўрт бор айланганидан сўнг ҳайз кўриб қолса ва пок бўлгунича ҳажга эҳром боғлаш вақти кириб қолса, умранинг эҳромидан чиқмай туриб ҳаж эҳромига киради. Умранинг саъйисини эса ҳаж амалларини тугатганидан сўнг ҳам бажарса жоиз. Бундай аёл таматтуъ қилувчига айланиб, шукрона қурбонлигини сўяди. Агар тавофни ҳаммасини ёки тўрт айлана айланолмай қолса, балки уч ёки ундан камроқ айлангандан сўнг ҳайз кўриб қолса, Арофатга чиққунича ҳайздан пок бўлиб, тавофни тўлиқ ёки тўрт бор айлана олса, умранинг эҳромидан чиқмасдан туриб, ҳажнинг эҳромига киради ва қирон ҳажини қилувчига айланади.Арофатга чиққунича ҳайздан пок бўлиб, тавофни тўлиқ ёки тўрт бор айлана олмаса, умрага боғлаган эҳроми ботил бўлади. Бу борада шариат ҳукми шуки аёл киши ҳазрати Оиша розияллоҳу анҳо каби умрани тарк қилади. Сочини йиғиб барчасидан бармоқнинг бир бўғинича, тахминан 2-3 см қисқартириб эҳромдан чиқади. (Зубдатун Носик). Валлоҳу аълам!

3 Сентабр 2022, 18:12 | Савол-жавоблар | 197 | Аёлларга оид масалалар
|
Boshqa savol-javoblar