Масжиддаги савол

Ассалому алайкум! Апаратда сўйилган товуқ ҳалол эмаслигини шу сайтдан билиб олган эдим, кейин шу масалани қишлоғимиз одамлари ҳам билсин деб масжидимиз домласига айтдим. Орадан анча вақт ўтди, домлани одамларга айтиш эсидан чиқди шекилли куни кеча хуфтон намозидан олдинги бўладиган маруза олдидан домладан шу масалани савол бериб сўрадим (хуфтонга йиғилган одамларга билдириб қўйиш мақсадида). Домла менга "ўша апаратни юргизишдан олдин Бисмиллаҳни айтса кифоя қилади" - деди. Домлани гапини инкор қиломадим, сўраганимдан афсусдаман, кўпчилик нотўғри фатво олиб кетди. Энди мен нима қилай?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Домлага бизни жавобимизни етказинг. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 20:46 | Савол-жавоблар | 146 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar