Қурбонлик молининг савдоси

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, қурбонлик учун етти киши бo‘либ мол олмоқчимиз. Шу молни туришича савдолаб олмай, гo‘штини килосига қараб савдолашсак, масалан забҳ қилингандан кейин 300кг гo‘шт берса, килосига 45000дан берамиз деб савдолашсак, шу тo‘ғри бo‘ладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бундай қилиб сўйилган қурбонлик қайта бошқа ҳайвон олиб сўйилиши вожиб бўлади. Чунки сўйишдан олдин бирор фалокат юз бериб ҳайвон ҳалок бўлса қурбонлик қилувчилар “ҳали бизни мулкимизга киргани йўқ эди” деб пулини тўлашмайди. Сўйилганидан кейин гўшт ачиб қолса ҳам пулини тўлашмайди. Бу дегани улар қурбонлик қилаётган вақтда ўзларини эмас бировнинг ҳайвонини қурбонлик қилишаётган бўлишади. Бу эса жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 20:52 | Савол-жавоблар | 143 | Ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar