Талоқ бермаяпти

Бир жияним россияда турмушга чиққан эди иккинчи аёл бўлиб. У инсон вохалик, жияним фарғоналик хозир жияним фарғонада. У инсон билан ажрашмоқчи, лекин жавобини бермаяпти. Уларнинг келажаги йўқ. Жияним воха томонга бормайман дейди. У хам фарғонага келмайди. Шундай бўлса хам жавобини бермаяпти. У инсон ўзи Аллоҳдан қўрқмайдиган инсон экан. Биринчи хотини билан жанжаллашганда хар сафар уч талоқ қўйиб яна яшайвераркан. Ароқ хам ичиб тураркан. Шунга нима қилиш мумкин?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ўша киши(эри)дан бир нима қилиб талоқ олиш мумкин. Талоғини олиб иддаси чиқмасидан бошқага никоҳлана олмайди. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 20:56 | Савол-жавоблар | 140 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar