Никоҳи ҳаром қилинган аёллар

Ассалому алайкум! Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг "Бахтиёр оила" китобида "Сизларга аммаларингиз, холаларингиз, ака-укаларингизнинг қизлари" ҳаром қилинади дейилган. Агарда ҳоласининг қизи билан никоҳланган бўлса бундай вазиятда нима қилиш керак? Ўз келинойисига уйланса ҳам ҳаром никоҳ бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Сиз нотўғри тушунибсиз. Кишининг ўз аммаси, холасини никоҳига олиш жоиз эмас. Ака ўз укасининг қизларига уйланиши, ука ўз акасининг қизларига уйланиши жоиз эмас. Бу ерда амма-холанинг қизлари ҳақида гап йўқ. Уларга никоҳланиш жоиз. Акаси талоқ қўйса ёки вафот топса иддаси чиққанидан кейин унинг аёлига ҳам уйланиш мумкин. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 23:40 | Савол-жавоблар | 201 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar