Маст ҳолда талоқ берса кейин қайтариб олса
Ассалому алайкум! Маст ҳолда 3 талоқ қўйса кейин хушёр бўлиб қайтиб олдим деса ўтадими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло инсон оғзидан чиқадиган сўзга қадр қиймат берган. Афсуски ҳозирги кунда баъзи бир инсонлар инсонни оғзидан чиқадиган товуш билан орқасидан чиқадиган товушни бир хил деб ўйлаб қолишди. Аслида орқадан чиққан товушга ҳам шариатимиз таҳоратни бузади деб ҳукм берган. Оғиздан чиққан уч талоқни орқадан чиққан товушчалик ҳам деб билмаслик, бу нотўғри. Уч талоқни айтиши билан хотини унга қайта никоҳланиши жоиз бўлмаган ҳолда ҳаром бўлади. У сўздан кейин айтилган гапини эътибори йўқ. Бунда мастми ёки хушёрми фарқи йўқ. Эр киши ўз аёлини бир талоқ ёки икки талоқ қилса, қайтадан ярашиши мумкин. Аммо уч талоқ қилгандан кейин ўша эр учун у аёл вақтинчалик ҳаромга айланади. Қуръони Каримнинг ҳукмига биноан, у аёл бошқа эрга тегиб, бу эри билан табиий ҳолатда ўлим ёки талоқ туфайли ажрашгандан кейингина биринчи эрга никоҳи ҳалол бўлади. Бунинг учун, албатта, у аёл иккинчи эр билан эр‑хотин бўлиб яшаши шарт. Иккинчи эр жинсий алоқага қодир эмас киши бўлса, аёл қайтадан биринчи эрга ҳалол бўлмайди. Никоҳ тўғри никоҳ бўлиши ҳам шарт қилинган. ("Кифоя" китобидан). Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 20:56 | Савол-жавоблар | 169 | Оила ва турмуш