Хаёлда зикр қилиш

Ассалому алайкум! Агар хаёлда Аллоҳни зикр қилиб юрса, яъни лабни қимирлатмай хаёлда иш қилятганда зикрни, саловатларни қайтариб юрса бўладими? 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Албатта бўлади. Саҳобалар билан ҳозирги кундаги биз мўминларнинг фарқи улар соддаликларидан ташқи кийинишлари содда қимматбаҳо тошлар билан ичи тўла тўлдирилган оддий ёғоч сандиғу, биз эса ичи бўм-бўш турли туман безаклар билан безатилган жим-жимадор жавонга ўхшаймиз. Уларни ичидаги ўша қимматбаҳо тош “Аттааллуқ маъАллоҳ” деган нарса эди. Уларнинг қалблари Аллоҳга боғланиш билан тўлаю, бизники ўша боғланишдан бўм-бўш. Улар ҳаётларини ҳар бир соҳасида ҳар лаҳзада Аллоҳга боғланган эдилар. Қўрқсалар ҳам Аллоҳдан қўрқар эдилар, умид қилсалар ҳам Аллоҳдан умид қилардилар, мадад сўрасалар ҳам Аллоҳдан сўрардилар, ибодатни ҳам фақат-фақат Аллоҳни розилиги учун қилардилар. Берсалар ҳам Аллоҳ учун бермасалар ҳам Аллоҳ учун эди. Аллоҳга боғланишни ҳосил қилишни уч йўли бор. Бири, сиз айтгандек ҳамма ҳолатда қалби Аллоҳга боғланиб Аллоҳни зикр қилишдир. Аллоҳни зикр қилиш учун овоз чиқариш шарт эмас. Шунчали даражада кўп зикр қилиш керакки, ҳар қандай ҳолатга дуч келганда биринчи ўринда Аллоҳ эсга тушиш керак. Валлоҳу аълам!

8 Май 2022, 14:41 | Савол-жавоблар | 159 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar