Ақийқа ва масжид жамоати
Ассалому алайкум! Яратган эл-юртимизнинг маънавий юксалишида қилаётган барча эзгу ишларингизга баракалар ва савоблар берсин. Сизга қўйидаги саволлар билан мурожаат қилмоқчиман: туғилган фарзанднинг ақиқаси учун эчки сўйиш мумкинми?
2). Бир шаҳарда бир масжид бўлиб, унга (жума намозидан ташқари) 5 вақт намоз учун жамоат жуда ҳам оз келади. Ушбу масжид ёнгинасида эса битта мадраса бўлиб, ушбу мадрасадаги таълим берувчи ва таълим олувчиларнинг (жума намозидан ташқари) 5 вақт намоз учун ёнгинасидаги масжидга чиқмасдан, мадрасанинг ўзида жамоат намозини ўзлари адо этиши суннатга қанчалик тўғри келади? Агар улар ҳам 5 вақт намоз учун ёнгинасидаги масжиднинг ўзида жамоат намозини адо этишса, улар ҳам масжиднинг маънавий ободлигига катта ҳисса қўшган, суннатни тирилтирган, натижада, оддий номозхонларнинг ҳам 5 вақт намоз учун жамоат намозига янада кўплаб келишига сабаб бўлган ва кўплаб ажру-савобларга эришган бўлмасмиди? Жавоб учун олдиндан раҳмат!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! 1). Эчки сўйиш мумкин. 2). Мадрасанинг ичида масжид бўлса улар учун ўз масжидларини обод қилиш муҳимроқ. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 06:13 | Савол-жавоблар | 142 | Ибодатлар