Ўтганларга савобини бағишлаб

Ассалому алайкум! Олти йил олдин отам оламдан ўтган. Онамга бир отин ойи агар ўз фарзандлари Фотиха сурасини ўқиб олтмиш икки ёки етмиш икки маротаба Ихлос сурасини ўқиса ва савобини отаси ёки онасига бағишласа албатта савоби ўша одамга етиб боради деган экан. Хар пайшанба аввал Оятал Курсини ўқиб савобини барча ўтганларга бағишлаб кейин Фотиха сурасини ўқиб Ихлос сурасини ва етимиш икки ёки юз маротаба ўқиб савобини фақат Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ва отамни рухига бағишлайман. Шундай ўқиш қанчалик тўғри?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Динимизда фалон сурани фалонча ўқисин деган саноқ йўқ. Ўқиса, савоб бўлаверади. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 21:10 | Савол-жавоблар | 150 | Қуръони карим
|
Boshqa savol-javoblar