Ресторандаги тўй никоҳни бузадими?

Ассалому алайкум! Яқинда диний таълимотга эга дугонам агар исломий тўй қилмасдан ресторанда вечер қилинса, 3 кун олдин ўқитилган никоҳ вечерда бузилади деб айтди. Бу қанчалик тўғри?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Никоҳни бузадиган иш бўлмаса, никоҳ бузилмайди. Бир вақтда никоҳлансалар ҳам зарари йўқ. Авратларини очиб ҳамманинг олдига чиқиб олиш, буни гуноҳ деб билмаслик, ҳатто бу ишидан фаҳрланиш Аллоҳнинг “Авратни беркит” деган амрига зиддир. Бир гуноҳнинг икки томони бўлади. Бири одамий, иккинчиси шайтоний. Одамий деб гуноҳ қилаётган инсон гуноҳни гуноҳ деб билиши, нафсининг куйига кириб қилаётганини тан олиши, қалбан афсус чекадиганига айтилади. Бундай гуноҳни келгусида тавба билан кечирилишига умид бор. Шайтоний деб гуноҳни гуноҳ деб билмайдиган, ундан фаҳрланадиган, кимдир буни гуноҳ деса шайтонга ўхшаб баҳона қиладиган, қалбида гуноҳ қилаётганига афсус чекмайдиганига айтилади. Бундайларнинг оқибати ҳам шайтонники билан бир хил бўлади. Гоҳида куфр даражасига ҳам етади. Ўша даражаси содир бўлганида никоҳ ҳам бузилади. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 21:11 | Савол-жавоблар | 172 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar