Юлдузга қараш

Ассалому алайкум! Шу хадисни ўқиб қолдим Зикр ва дуолар китобида. Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу: «Агар юлдуз учса, унга қарамасликка ва: مَا شَاءَ اللهُ لاَ قُوَّةَ إلاَّ بِاللهِ «Ма шаъаллоҳу ла қуввата илла биллаҳ», деб айтишга буюрилдик», дедилар. (Маъноси: Аллоҳ нимани хоҳласа, бўлади. Аллоҳдан бошқада бирор қувват йўқ). Ибн Сунний ривоятлари. Шунчаки чарақлаб турган юлдузларга қараса бўладими? Ёки иложи борича қарамаган маъқулми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Қараса бўлади, ибрат олиш керак. Юқоридаги зикрни айтиб қўйсангиз савоб ҳам оласиз. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 21:15 | Савол-жавоблар | 157 | Ҳадислар
|
Boshqa savol-javoblar