Намозга ихлос уйғотиш учун Қурон ўқишлик тўғрими

Мини қалбим қотиб кетганлиги сабобли ҳозирда намозга эгила олмаяпман аммо қуронни яхши ўқийман. Бир инсон билан шу ҳақда суҳбатлашганимда у менга, бўлмасам сиз қурон ўқинг! Қурон ўқисангиз қалбингиз юмшайди, зеро қурон қалбдаги зангларни кетгазади зора шу сабаб бўлиб намозга ихлосингиз уйғонса деб маслаҳат бери. Аммо мен бе намоз бўла туруб қурон ўқийверсам ўзимга қарши ҳужат бўлиб қоладику, бундай қилиш, пулсиз бозорга боришдай гапку деган фикр ўйлантиряпти.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бу гапингиз намоз ўқимасликка баҳона ахтарганингиз каби, Қуръон ўқимасликка ҳам боҳана ахтаришдир. Қуръон ўқишингиз сизнинг қарашингизга ҳужжат бўлмаса ҳам ўзи ҳужжат керагидан ортиқча бўлиб турибди экани-у! Ундан кўра, тезда ҳам намоз,ҳам Қуръон ўқишга ўтинг.



27 Май 2022, 05:49 | Савол-жавоблар | 182 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar